Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

19/74

18-Боб - Кураш Кечаси

(Ибтидо китобининг 32,33-бобларида асосланган)

Ëкуб Илоҳий буйруққа бўйсуниб, Месопотамияни қолдириб йўлга чиқди. Йигирма йил бурун у шу йўл билан Эсовдан қочиб Лобон уйига келган эди. Отасини алдаб қилган гуноҳи ўтган йиллар мобайнида доимо эслатиб, жонини эзарди. Узоқ вақт қувғинликда яшаш ушбу гуноҳнинг тўғридан-тўғри оқибати эканини у тушунарди. Кун-тун ўтган ҳодисалар бошидан чиқмас эди. Виждонан сиқилиши унинг саёҳатини айнан маъюсли қиларди. Ватанига яқинлашар экан, қадрдон бўлган тепаликларни кўрганида отамизни ларзон урди. Ўтганлар аниқ кўз ўнгига келди. Қилган гуноҳини эслар экан, бошқа фикр ҳам онгида пайдо бўлди: Худонинг инояти, Унинг назр атаган ёрдами ва ҳимоя қилиш тўғрисида ваъдаси. УOП 202.1

Ёқубнинг саёҳати охирига етиб келар, ватанига яқинлашган сари бир андиша жонини қийнар эди — бу Эсов билан қандай қилиб учрашар экан? Ёқуб уйидан чиқиб кетганидан кейин Эсов отасининг ягона меросхўри бўлиб қолди, аниғироқ айтганда, ўзини ягона меросхўр деб санарди. Ёқуб қайтаётганини эшитса, балки меросининг тақдири учун ваҳимага тушар. Эндигида Эсов укасига кўп ёмончилик қила оларди. Фақат ўч олиш учун ҳужум қилмай, балки аллақачон ўзиники деб санаган бойликни бутунлай эгаллаб олиш учун қаршилик кўрсатар. УOП 202.2

Янада Худованд Ёқубга Ўз Илоҳий ғамхўрлигининг аломатини юборди. «Ёқуб ўз йўлида кетаётган экан, Худонинг фаришталари унга учраб қолдилар”, улар карвонни қуршаб олиб, умидлантириб ҳимоя қилгандай кўринардилар. Ёқуб Байтилда бўлган пайтидаги кўрган тушини эслади, ва Илоҳий элчиларини кўрганида, қийналган қалби енгиллашиб кетди. Канъондан қочиб чиққанида худди шундай бўлган эди. Худованд уни ташлаб қўймаган. Ҳозир ҳам, унинг қайтишида самовий фаришталар уни қувватлаб, қалбида ишонч туғдирдилар. Ёқуб уларни кўриб: «Бу Худонинг лашкар- гоҳику!” — деб юборди, у жойни Маҳанайим (яъии Лаш- каргоҳлар) деб атади. УOП 202.3

Лекин Ёқуб ўз хавфсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш кераклигини тушинди. У ўз одамларини дўстона саломи бнлам акасининг ёнига юборди, ва улар Эсовга айтадиган гапларни жуда расо аниқлади. Ака-уканинг туғулишидан олдин ака укасига қарам бўлади деб, каромат қилиб айтилган эди-ку. Энди эса шу эслаш уларнинг ўзаро жанжал чиқишига сабаб бўлмасин учун, Ёқуб ўз хизматкорларига буюриб деди: «Жанобим Эсовга шундай деб айтинглар: «Сизнинг бандангиз Ёқуб деяпдики, мен Лобонникида мусофир бўлиб яшаб, ҳозиргача банд бўлиб қолдим”. Бечора мусофир энди қайтиб, мероснинг унга тегишли улушини кучлаб олмоқчи бўляпти деб ўйламасин учун, Ёқуб уларга яна буюрди: «Шу орада мен хўкизлар, эшаклар, қўй-эчкилар, қулу чўрилар эгаси бўлдим. Энди хабарчиларни жанобимни огоҳ қилиш ва унинг илтифотига сазовор бўлиш учун юбордим». УOП 203.1

Хабарчилар қайтиб келдилар ва уларнинг хабари юпатадиган эмас эди, Эсов дўстона вакиликка ҳеч нарса айтмабди, лекин тўрт юз киши олиб, Ёқубнинг қаршисига чиқиб қелаётган экан. У қасд олмоқчи бўлгани аниқланди. Ҳамма ваҳимага тушди. Ёқуб жуда қўрқиб, юраги зиқ бўлиб кетди. Орқага қайта олмас эди, энди олға боргани ҳам қўрқарди. Унинг қуролсиз, қувватсиз одамлари шундай учрашувга бутунлай тайёр эмасдйлар. Шунинг учун Ёқуб уларни икки манзилга айирди: агар Эсов бир манзилга келиб зарба берса, қолган манзилдагилар қутулиб қолар, деб ўйлади. УOП 203.2

Ёқуб ўзида бор нарсаларнинг ҳаммасидан акаси Эсовга совға учун ажратиб, дўстона саломлари билан юборди. Акаси олдида айбини қўлга киритиш учун ва таҳдид бўлган хавфдан қутилиш учун, у кучи борича қиладиганни қилди. Надомат чекиб камтарликда у Худовандга ҳимоя сўраб ёлворди: «Ё Худоё Худовандо, бобом Иброҳимнинг ва отам Исҳоқнинг Худоси! Сен менга: «Она юртингга, ўз қавм-уруғларингга қайтгин ва Мен сенга эҳсон қиламан», — деб айтган эдинг. Менку, таёғим билангина ушбу Иордан дарёсидан ўтган эдим, энди мана, икки манзилнинг эгаси бўлдим. Марҳамат қилиб, мени акам Эсовнинг қўлидан қутқазгин! Мен ундан жуда қўрқаман, мободо у келиб мени, фарзандларим билан оналарини қириб ташламасин». УOП 203.3

Мана улар Яббўқ дарёсига етиб келдилар, ва кечаси Ёқуб оиласини дарёдан ўтказди, ўзи қирғоғида қолди. У тунни ибодатда ўтказмоқчи бўлди ва Худованд билан танҳоликда қолишга орзу қиларди. Зеро фақат Худованд Эсовнинг юрагини юмшата оларди, фақат Унга отамиз ягона умид боғлади. УOП 204.1

Бу ташланди, ҳеч кимнинг оёғи босмаган жой эди. Тоғлар атрофида фақат ёввойи ҳайвонлар учрарди ва қароқчи, қотиллар паноҳ топадиган жой эди. Ҳимоясиз ва сўққабош Ёқуб чуқур маъюсликка тушган ҳолда ерга йиқилди. Ҳаётида унинг учун энг қадрли бўлганлар энди ўлим хавфига тушдилар. Унинг гуноҳлари учун беайб бўлганлар азоб- уқубатга тушиш фикри ҳаммадан оғир эди. Фарёд чекиб, кўз ёшй ила у ибодат қила бошлади. Тўсатдан кимнингдир кучли қўли уни ушлаб олди. Қароқчидир, деб ўйлаган Ёқуб, душман қўлидан қутилмоқчи бўлиб, ҳаракат қилди. Кураш, бир сўзсиз, тунги сукунатда давом этар, Ёқуб бир онга ҳам қувватсизланмай, бутун кучини йиғиб олди. Ўз ҳаётини ҳимоя қилиб курашар экан, унинг онгида қилган гуноҳи, уни Худодан узоқлаштириб, боса бошлади. Тамом мушкул аҳволда қолиб, у Илоҳий назрларни хотирига олди ва чин қалбидан Худодан Унинг илтифотини ёлвора бошлади. Кураш тонг отгунча давом этди; тўсатдан нотаниш Зот унинг сон бўғинига урди ва сони бўғинидан чиқиб кетди. Эндигина отамиз Ким билан курашганини тушинди. Эндигина у билдики, нима учун, одам кучидан ҳаддан ташқари куч- қудрат қўйиб, у Уни ғолиб чиқолмаганини. У Самовий Элчи билан курашди. Ушбу Масиҳ эди, Ёқубга намоён бўлган «Аҳд Фариштаси». Жароҳатланган, ўткир оғриқни сезиб, отамиз Уни қўйиб юбормасди. Ҳолдан тойган ҳолатда, пушаймон қилиб, у Фариштанинг қучоғида «йиғлар ва ёлворар» эди. (Ос. 12,4). Гуноҳи кечирилганига у ишонч ҳосил қилмоғи керак эди. Ҳатто жисмоний азобланиш уни ушбу фикрдан эътиборсиз қолдира олмас эди. Унинг жазманлиги тобора ўсиб, меъёрига етмагунча қувватланди. Ёқуб қўлидан бўшамоқ учун Фаришта: «Мени қўйиб юбор, зеро тонг отди”, УOП 204.2

— деди, лекин Ёқуб Унга: «Мени, дуо қилмагунингча, Сени қўйиб юбормайман!” — деди. Агар Ёқубнинг сўзлари мақтанчоқли бўлиб, нафс бандасини изҳор этганида, у шу заҳоти йўқ қилинарди, лекин бу ишонч, ўзини ҳеч ким деб билган, шунда ҳам Ўз аҳдига содиқ қолган Худода шубҳаланмайдиган одамнинг ишончи эди. УOП 206.1

Ёқуб «Фаришта билан курашди ва ғолиб чикди» (Ос. 12,4). Ушбу фоний инсоннинг, адашган гуноҳкорнинг камтарлиги, ўзидан кечиб тавба қилиши Осмон Буюклигини ғолиб чиқди. Титраган қўллари билан у Худонинг назрларига ёпишиб олди, ва Чексиз Севги гуноҳкорнинг илтимосини қайтара олмади. УOП 206.2

Ёқуб адашиб ёлғон йўл билан тўнғичликка эга бўлди. У эндигина адашганини тушинди ва қилган гуноҳи очилди. Худованднинг назрларига таянмай, у ўз кучи билан Худонинг ўз вақтида қилинадиган ишни, бажо келтиришга интилди. Унинг исмининг маъноси гуноҳ тўғрисида эслатар экан, энди эса кечирим белгиси бўлиб, унинг ғалабасини абадийликка ўтказадиган исмга алмаштирилди «Бундан буён сени Ёқуб эмас (қоқиладиган), балки Исроил дейдилар. Чунки сен Худо билан курашиб, ғолиб чиқдинг, инсонларни ҳам енгиб чиқадиган бўласан» — деди Фаришта (Изоҳ: Исроил: «Худо курашади» ва «Худо билан курашган» маъноларида). УOП 206.3

Ниҳоят Ёқуб узоқ кутилган иноятга эришди. Алдаб, ҳийлакорлик ила қилинган гуноҳ кечирилди. Танглик ўтди. Шубҳа, хижолат тортиш ва ҳаётини заҳарлаган виждонан сиқилиш йўқ бўлди. Парвардигоринг билан тинч бўлиш қандай ширин! Ёқуб акаси билан учрашувдан энди қўрқмасди. Унинг гуноҳини кечирган Худованд, Эсовнинг юрагини юмшата олади, ва шунда Эсов укасининг тавба қилишини ва камтар бўлганини қабул қилади! УOП 206.4

Ёқуб Фаришта билан курашган пайтида Эсов олдига бошқа самовий хабарчи юборилди. Тушида Эсов укасини кўрди. Йигирма йил давомида отасининг уйидан маҳрум бўлган қочқин онасининг ўлранини эшитиб йиғларди. Илоҳий қўшинлар уни қуршаб олганларини ҳам Эсов кўрди. Уйғонганидан кейин, у аскарларига тушини сўзлаб берди, ва Ёқубга ҳеч қандай ёмонлик қилманглар, зеро отамнинг Худоси унинг билан экан, деб буйруқ берди. УOП 207.1

«Ёқуб назар солиб бир қараса эди, Эсов ва унинг билан тўрт юз киши келаётганини кўрди”. Ниҳоят, улар бир-бирига яқинлашдилар — аскарлар синалган доҳийси қўл остида ва Ёқуб хотинлари, болалари, чўпону хизматкорлари билан, кетларидан катта подалари билан ҳассага таяниб, отамиз аскарларга пешвоз чикди. Чўлоқ, ранги ўчган, у оғриғидан ҳар қадамда тўхтаб, секин акасига яқинлашарди. У Эсовга етиб боргунча «етти марта ергача эгилиб таъзим қилди». Унинг юзи қувонч ва тинчлиқдан нур сочарди. УOП 207.2

Жароҳатланган бечорани кўриб, «Эсов укасини қаршилагани югурди, уни қучоқлаб, бўйинига осилиб, юз- кўзидан ўпди. Улар йиғлашдилар”. Эсовнинг қўпол аскарларининг юраклари кўрганларидан эриб кетди. Эсов уларга ўз тушини сўзлаб берганига қарамай, улар амирларининг кайфида содир бўлган ўзгаришни фаҳмлаб етолмас эдилар. Отамизнинг ожизлигини кўра туриб, ушбу ожизлик уни кучли қилганини улар ҳатто тасаввур эта олмасдилар. УOП 207.3

Яббўқ дарёсининг қирғоғида жонни куйдирадиган азоблар кечасида, Ёқуб ўлим даражага етиб, ўлимнинг кўзига қараб турганида, у кўп нарсани тушинди, ва, асосан, инсоний куч-ҳаракат беҳуда ва инсон қудратига ишонч суст эканини. У шуни тушундики, у ягона бўлган Зотга қарши шунчалик оғир гуноҳ қилган экан, фақат танҳо Ундангина ёрдам кутиш бўлишига. Бемажол ва камолсиз, у Худодан тавба қилаётган гуноҳкорга нисбатан илтифотида ваъда беришини ёлворди. Ушбу ваъда унда ишонч туғдирди: Худо уни кечиради ва қабул қилади. Тезроқ осмон ва ер ўтиб кетарлар, лекин айтилган сўз бажо келтирилади; бутун даҳшатли кураш давомида берилган ваъда уни қувватларди. УOП 207.4

Ёқуб бошидан кечирган тунги кураш ва азобларнинг тажрибаси, Масиҳнинг Иккинчи ер юзига қайтиб тушиши олдидан Илоҳий халқ ўгишга мажбур бўлган синовларнинг эвазидир. Иеремия пайғамбар шу вақтга ваҳий кўриб, шаҳодат бермоқда: «Тинчлик овози эмас, даҳшатга тушган дод-фарёдини эшитяпмиз... ҳамманинг юзлари ўчган. Ё, қайғу-ҳасрат! Ушбу кун буюк, унга ўхшаган кун бўлгани йўқ; ушбу Ёқубнинг офатли вақти, лекин у ушбу кундан- қутқарилади» (Иер. 30,5-7). УOП 208.1

Инсонлар учун Масиҳнинг шафоат қилиш хизмати якунлаганида, ушбу оғир вақт бошланади. Шунда ҳар бир жоннинг такдири ечилади, ва гуноҳларни ювиш учун қўлга киритадиган қон эндигида тўкилмайди. Исо Масиҳ Парвардигори Олам олдида инсон учун шафоат қилиш хизматини тўхтатганида, дўқ-пўписа ҳукм чиқарилади: «Фосиқ, майли, ёмонлик қилаверсин; нопок, майли, ифлослик қилаверсин. Солиҳ эса тўғри иш қилаверсин ва муқаддас инсон ўзини муқаддас сақласин» (Ваҳ. 22,11). Шу вақтда ер, ёмонликни тутиб турадиган Муқаддас Руҳдан маҳрум бўлади. Ёқубга бир туғишган акаси қўлидан ўлим таҳдид қилинганидай, Илоҳий халқ бадкирдорлар қўлидан ҳавфли вазиятга тушади, ва улар, Худога фидокор қолганларни, нобуд қилишга тиришадилар. Отамиз Эсов қўлидан қутилиш учун тун бўйича қандай курашган бўлса, худди шундай тақводорлар, уларни қуршаб олган душмандларидан халос бўлишлари учун, куни-тун Худога ёлвордилар. УOП 208.2

Шайтон Худонинг фаришталари олдида Ёқубни, қилган гуноҳи учун маҳв этишни талаб қилиб, Унинг ризолигини сўради. Айнанки, шайтон Эсовни укасига қарши чиқиши учун васвасага солди. Ёқубни эса жасоратидан маҳрум қилиб, Худодан узоқлаштириш мақсадида, бутун тун мобайнида курашаётган отамизнинг онгига айбдорлик ҳисни киритди ва уни қулатмоқчи бўлди. Ёқуб маъюсликда Фариштани ушаб олиб, кўз ёши билан Унга ёлворганида, Самовий Элчи шунингдек Ёқубнинг айбини унга эслатди ва ундан бўшамоқчи бўлди. Лекин бу ҳаракат Ёқубни тўхтатмади. У биларди-ки, Худо-ҳамдардли ва Унинг иноятига ишонди. Тавба қилганини эслатди ва халос қилинишини ёлворди. Ўтган ҳаётини хотирлаганида у мушкул аҳволга тушарди, лекин Фариштани қўйиб юбормай, жонидаги фарёди ва кўз ёши билан ғолиб чиқмагунча Унга илтимос қилди. УOП 208.3

Худонинг халқи ёвуз кучлар билан ўзининг охирги курашида шундай еиновлардан ўтади. Ўз нажот берадиган кучига унинг ишончини ва собитлилигини Худовандимиз синайди. Шайтон, Худонинг фарзандларини ваҳимага солишга интилиб, уларнинг гуноҳлари шунчалик оғир-ки, уларга кечирим йўқ ва ҳолатлари беумид, деган фикрларни кўнгилларига солади. Худо халқи бутун ўз етишмовчи- ликларини тан олади, ва ўтган ҳаётини кўздан кечирганида, умидини йўқотади; лекин Худонинг инояти чексиз эканини эслаб, чин қалбдан тавба қилиб, Масиҳ берган назрлар тўғрисида Унга ёлворади. Ўз ибодатларига шу заҳоти жавоб олмасалар ҳам, уларнинг имони тебранмайди. Ёқуб Фариштага ёпишиб олганидек, улар Худонинг кучига ишонадилар, жонлари эса: «Мени дуо қилмагунингча, Сени қўйиб юбормайман!” — деб фарёд чекади. УOП 209.1

Агарда Ёқуб тўнғичлигига ёлғон йўл билан етишганига олдин тавба қилмаса эди, Худо унинг ибодатларини эшитмас эди ва унга ҳаётни ҳадя қилмасди. Шунингдек кулфат вақти келганида, агар Худонинг фарзандлари бошларига азоб- ваҳималар тушмагунча ўз гуноҳларида надомат чекмасалар, улар вайрона бўладилар. Маюслик уларнинг имонини ўлдиради ва Худога халос қилинишларига ёлворишга уларнинг ботирлиги етмайди. Аммо лекин, Худонинг фарзандлари ўз фазилатсизликларининг чуқурлигига иқрор бўлишсалар агар, уларда фош қилиниш учун сирли гуноҳлари эҳтимол бўлмас. Уларнинг жиноятлари Масиҳнинг қўлга киритадиган қони ила ўчирилади, ва улар ҳеч қачон уларни эсига ҳам олмайдилар. УOП 209.2

Худо арзимаган қилиқларга ҳеч қандай эътибор бермайди, деб шайтон кўпларни шунда ишонтиради, лекин Худованд Ёқубнинг намунаси орқали кўрсатди-ки, гуноҳ ўз моҳиятида ҳеч қандай тарзда Унинг тамонидан на маъқулланмайди, на рағбатлантирилмайди. Ким-ки иқрор бўлмаган ва кечирилмаган гуноҳларини бекитишга ёки оқлашга интилса, шундайларни шайтон енгиб чиқади. Шахсий имонларига қанчалик баланд гувоҳлари бўлмасин ва уларнинг вазияти қанчалик ҳурматли бўлмасин, Худонинг назарида уларнинг тақдири шунчалик кўнгилсиз, шайтоннинг эса ғалаба қозонишига ишончи шунчалик комилдир. УOП 209.3

Ёқубнинг тарихи шуни шоҳидлайди-ки, гуноҳга дучор бўлган, аммо тавба қилиб Худога қайтганларни У қолдирмайди. Ўзидан кечгани туфайли ва тебранмас имонига мувофиқ, Ёқуб ўз кучи билан етишаолмаганига эга бўлди. Шундай қилиб Ўз хизматкорига Худо кўрсатдики, токи фақат Илоҳий куч ва илтифот иноятларга сазовор қилишини. Худди шундай охирги вақтда яшайдиганлар хавф остида қолиб, маюсликка тушганда, фақат фориғ қиладиган қурбонга ишонишлари керак. Биз ўз кучимиз билан ҳеч нарсага етиша олмаймиз. Ўз кучсизлигимизда ва фақирлигимизда биз хочга михланиб ўлган ва тирилган Нажоткоримизнинг хизматига ишонишимиз керак. Шундай ҳаракат қилган нобуд бўлмайди. Бизнинг қилиқларимизнинг узун қора рўйхати Чексиз Бўлганнинг кўз ўнгида турибди. Бу тўлиқ рўйхат: бизнинг ҳаётимизда бўлган ҳеч нарса унутилмаган. Лекин қадимги замонда Ўз қулларининг фарёдини эшитган Зот, ишончли ибодатни эшитади ва ёзиқларимизни кечиради. У ваъда берди ва Ўз сўзидан чиқмайди. УOП 210.1

Ёқуб қаттиқ туриб довюрак одам бўлгани учун ғолиб чиқди. Унинг намунаси ҳаракатли чекинмас ибодатнинг гувоҳидир. Энди биз шундай ғолиб чиқадиган ибодатга, ушбу тебранмайдиган ишончга ўрганишймиз керак. Буюк ғалабалар — Масиҳ жамоатидами, ёки ҳар бир масиҳийнинг ҳаётидами — қобилиятга, ёки маорифга, ёки бойликха, ёки атрофдагиларнинг илтифотига яраша камолга етмайди. Ушбу ғалабаларга масиҳий Худо билан танҳолигда етишади, қачон-ки у ўз самимий ва курашадиган имонида энг Кучли Жабборнинг қўлига таянади. УOП 210.2

Ким-ки гуноҳини қолдириб, бутун қалби билан Худокинг иноятини қидиришга хоҳламаса, унга етиша олмайди. Лекин ким Ёқуб сингари жиддий ва самимийликда Худонинг назрларига ишонса, у ғалаба қозонади. «Наҳотки Худо уларни бир оз куттириб қўйса ҳам, Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса? Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади». (Лк. 18,7.8). УOП 211.1