Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

1/74

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

Кириш сўз

Азиз китобхон!

Қўлингиздаги китоб — «Даврлар конфликти» деб ном олган сериянинг биринчи китоби. Ушбу китоб Дунёда ёвузликнинг пайдо бўлиши тўғрисида, ёвузлик қандай қилиб Еримизга киргани, биринчи одамларнинг гуноҳ қилгани тўғрисида баён этади. У яхшилик ва ёмонлик аро бўлаётган курашни тасвирлаб, Исроил мамлакатининг тарихини кўп даврлар мобайнида, то Довуд подшоҳнинг салтанатигача батафсил баён этади. Шy жумладан пайғамбарлар ва бобокалонларимизнинг ҳаётлари ҳам тақдим этилган.
УOП 5.1

Серияга кирган китобларнинг номи:

1. Улуғ оталар ва пайғамбарлар
2. Пайғамбарлар ва подшоҳлар
3. Исо Масиҳ — дунёнинг умиди
4. Буюк кураш
5. Ҳаворийлар фаолияти.
УOП 5.2

Китоблар инглиз тилидан таржима қилинмоқда. Уларнинг муаллифи — бутун Дунёга атоқли христианлик ёзувчи Элен Уайт (1827-1915). Амсрикада туғилиб ўсган бу ажойиб аёл Аллоҳ тарафидан диний хизматга даъват этилган, махсус иноятларга сазовор бўлган. Ўз фаолиятини 16 ёшда бошлаб, 70 йил мобайнида Худовандга самимийлик ила фидокорона хизмат қилиб, инсониятнинг аҳамиятига тегишли мерос қолдирган. УOП 5.3