Улуғ Кураш

2/43

1-боб - Macиҳнинг Севгиси Ва Сабрлилиги

“Кошки сен ҳеч бўлмаса, шу кунингда тинчлигингга нелар даркор эканини билсанг эди! Бироқ ҳозир бу кўзларингда яширингандир. Бошингга шундай кунлар тушадики, душманларинг атрофингга девор қуриб, чор тарафдан қуршаганча сиқувга оладилар. Сени ер билан яксон қилиб, бағрингдаги фарзандларингни қирғин қиладилар. Илоҳий йўқлаш вақт-соатини билмаганинг учун, кулингни кўкка совурадилар” (Луқо 19:42-44). УК 7.1

Зайтун тоғи тепалигида турганича, Исо Қуддусга қаради. Унинг кўз олдида ажойиб ва сокин манзара тасвири. Фисиҳ байрами кириб келди, ҳар томондан Ёқуб ўғиллари бу буюк миллий байрамга йиғилишиб келишарди. Боғлар ва узумзорлар орасида, зиёратчиларнинг чодирлари ўрнатилган ям-яшил тоғ этагида, поғона-поғона ёнбағирликларда Исроил пойтахтининг ажойиб саройлари ва мустаҳкам деворлари қад кўтариб турарди. Гўёки Сион қизи мағрурона шундай деб айтаётгандай эди: “Малика бўлиб ўтирибман... ва ҳеч қандай азобуқубат кўрмайман”. У шунингдек, ўзига маҳлиё бўлганича, Осмоннинг лутф-карамига ишончи комил эди, зеро, бир неча йиллар олдин ҳам шоҳ саночиси Сионнинг кўркамлигини шундай тараннум этган: “Сион тоғи гўзал тепаликдир, бутун ер юзининг севинчидир; Шимол тоғларидай улуғдир у, Буюк Подшоҳнинг шаҳридир у” (Забур 47:3). Тоғдан назар ташлаганда, воажабо, ҳашаматли маъбад биносининг ажойиб манзараси салобат тўкиб турарди! Ботаётган қуёш нурлари маъбаднинг қордай оппоқ мармар деворларини ёритиб, дарвозалар, минора ва қанотлар зарҳалларида акс этиб турарди. Маъбад “баркамоллик, бекаму кўстлик ва гўзаллик тимсоли”, яҳудийларнинг фахри ва шоншуҳрати эди. Исроил ўғилларининг қай бири шодлик хис-туйғусиз ёки завқ-шафқсиз уни томоша қилиши мумкин?! Аммо Исони умуман бошқа хаёллар ташвишга соларди. “Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, унинг ҳолига йиғлаб юборди” (Луқо 19:41). Қўлларида пальма шохларини кўтариб олиб, Уни Шоҳ сифатида кутиб олаётган минглаб одамларнинг шод-хуррамлиги, тоғлардан таралаётган мақтов ва мадҳиялар садоси авж олган бир пайтда, дунёнинг Нажоткорини сирли ва ногаҳоний кайгу чулғаб олганди. У, Худонинг Ўғли, Ўз ҳукми орқали ўлимни енгган ва халқни қабр азобларидан озод қилган ва ваъда этилган улуғ Нажоткор, йиғларди; бу ноодатий мусибат, бироқ азоб берувчи, тарифлаб бўлмайдиган кулфат кўз ёшлари эди. УК 7.2

Гарчи Исони бу ерда нималар кутаётганини Ўзи жуда яхши билса-да, У Ўз кадри учун йиғламаётганди. Унинг қаршисида Гетсимания - у ерда Исо тасвирлаб бўлмас руҳий азоб-уқубатларни бошидан кечириши керак эди. Бир неча асрлар давомида қурбонлик қўзилари бўғизланган Қўзи Дарвозаларини Исо кўрди, Унинг Узи ҳам Қўзи сифатида қурбонликка келтирилади (қаранг: Ишаё 53:7). Сал нарида Гўлгота — Исо хочга михланадиган жой ҳам қад кўтариб турибди. Тез орада Масиҳ шу йўлларни босиб ўтади, Унинг руҳи гуноҳ қурбонлигига айланганда, шу йўллар зулмат ичида қолади. Бироқ Унинг қалбини мана шу қайғули саҳналар тирнаётгани йўқ. Исо қалби тинчлигини олдинда турган ғайриинсоний азобуқубатлар ҳис-туйғуси қийнаётгани йўқ. У Қуддуснинг ҳалокатга маҳкум бўлган аҳолиси учун кўз ёши тўкмоқда; У марҳаматлашга ва қутқаришга келган, тавба қилмаган халқнинг сўқирлигидан йиғламокда. УК 8.1

Минг йиллардан ортиқроқ вакт мобайнида Худо халқи марҳаматларидан ва имтиёзларидан фойдаланган яҳудийлар тарихи Исонинг кўз ўнгида намоён бўлди. Мана Мўриё гоғи, бу ерда ваъда қилинган Нажоткор итоатгўй қурбонлик Қўзиси, Худонинг Ўғли қурбонлиги рамзи сифатида қурбонгоҳ устида ётибди. Ўша ерда барча солиҳларнинг отаси билан меҳр ва марҳамат ахди тасдиқланган, унга Нажоткорнинг келиши ҳақида буюк ва шонли қасамёд қилинган (қаранг: Ибтидо 22:9; 16-18). Ўша ерда Ўрнан хирмони курбонгоҳидан осмонга кўтарилаётган олов вайрон этувчи фариштанинг қиличини қайтарган (қаранг: 1 Солномалар 21). Бу эса Қутқарувчининг курбонлик эканлигини кўрсатиб, гуноҳкор халқ учун Унинг васийлигининг рамзи бўлиб хизмат қилган. Ер юзининг бошқа жойларига қараганда, Довуд шаҳри Худо томонидан ниҳоятда улуғланган. “Зотан, Худованд Сионни танлади”. У “Ўзига маскан учун у ерни хоҳлади” (Забур 131:13). Бу ерда бир неча асрлар давомида муқаддас пайғамбарлар огоҳлантириш хабарини эълон килдилар. Бу ерда руҳонийлар ладанларни тутатганлар ва хушбўй тутатқилар билан биргаликда Худога айтилган ҳамду санолар фалакка кўтарилган. Бу ерда Худонинг Қўзисини англатиб турувчи қурбонликлар ҳар куни келтирилган. Бу ерда Яҳве сандиқ қопқоғи устидаги шухрат булутида зоҳир бўлган. Бу ерда заминни осмон билан боғлаб турувчи сирли нарвон бўлган (қаранг: Ибтидо 28:12; Юҳанно 1:51), - бу нарвондан Худонинг фаришталари чиқиб тушганлар ва бу нарвон олам учун муқаддаслар Муқаддасига йўл очиб туради. Агар Исроил халқи Худога содиқ қолганда эди, Қуддус тоабад Худованднинг танлаган шахри бўлиб қоларди (қаранг: Еремиё 17:21-25). Аммо қачонлардир танлаб олинган халқ тарихи муртадлик ва қўзғолон ҳақидаги кайғули ҳикоя бўлиб қолди. Исроилликлар Осмон марҳаматларига карши чикдилар, берилган имтиёзларни суиистеъмол қилдилар ва ўз имкониятларига эътиборсиз бўлиб, уларни назарга илмадилар. УК 8.2

Гарчи улар “Худонинг элчиларини ҳакораткилиб.Худонингсўзларидан нафратланиб, пайғaмбарларини масхара қилган бўлсалар-да” (2 Солномалар 36:16), Худо улар учун олдингидай “раҳмдил ва меҳрибон, сабр-тоқатли Худо бўлиб, собит севгисини кўрсатаверди” (Чиқиш 34:6); Исроил халқининг дарғазаб бўлиб кетганига қарамай, Худонинг марҳамати аввалгидай уларга ёғилаверди. Отанинг севгиси каби “ота-боболарнинг Худоси - Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайтақайта пайғамбарларни жўнатди” (2 Солномалар 36:15). Бироқ огоҳлантиришлар, илтимослар, панд-насиҳатлар беҳуда бўлганидан кейин, Худованд уларга самонинг энг бебаҳо инъомини юборди; қолаверса, У бутун осмонни шу бир Инъом билан тўлдирди. УК 9.1

Тавба қилмаган шаҳарни ялинтириш учун, Худо Ўғлининг Ўзи юборилди. Худо Исроилни Мисрдаги серҳосил ток новдаси каби келтирди (каранг: Забур 79:9). Унинг қўли билан мажусийларни қувиб чиқарди. У Ўзининг токини тупроғи унумли тепаликка ўтқазди”, қоровул минорасини ўртага куриб, меҳрибонлик билан атрофини ўради. “Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?” деб сўрарди Раббий. “Раббий узумларнинг пишишини кутганда, ҳосил итузум бўлди” (Ишаё 5:1-4). Шундай бўлса-да, яхши ҳосил олиш ва узумзорни қутқариш мақсадида, Унинг Ўзи узумзорни бориб кўрди. Ерларни юмшатди, ортикча новдаларни кесиб ташлаб, парваришлади. Севимли токини қутқариб қолиш учун, Унинг Ўзи кунт билан ҳаракат қилди. УК 9.2

Уч йил давомида ёруғлик ва шоншуҳрат Раббийси Ўз халқи орасида бўлди. “Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда, эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида кийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирарди”; дилабгорларга шифо бериб, покланишни тарғиб қилди; кўрларнинг кўзларини очди, чўлоқларни юргизди, карларни эшиттирди, ўликларни тирилтирди ва бечораларга Хушхабарни эълон қилди (қаранг: Ҳаворийлар 10:38; Луқо 4:18; Матто 11:5). Унинг марҳаматли даъвати жамиятнинг ҳамма қатламларига қарата айтилганди: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳaммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман” (Матто 11:28). УК 9.3

У қилган яхшиликларига ёмонлик кўрганига, севгисига қарши нафрат изҳор этилганига қарамасдан (қаранг: Забур 108:5), У тўхтовсиз равишда Ўзининг меҳрибонлик ва гуноҳларни кечириш хизматини оғишмай давом эттираверди. Унинг марҳаматига муҳтож бўлганларнинг кўнглини У қайтармади. Зиммасига тушган кундалик ҳақоратлар ва камситилишларга учраган беватан Дайди, бева-бечораларга ёрдам бериш учун, жафокашларнинг оғирини енгил қилиш учун ва ҳаёт инъомини қабул қилишларига уларни ишонтириш учун У яшади. Ҳузур-ҳаловатга тўлиб-тошгаи тўлқинлар тошюрак одамларга урилиб чилпарчин бўларди, яна қайтадан қудратли ва шафқатли севги оқимига айланиб, улар томон шиддат билан отиларди. Аммо Исроил ўзининг яқин Биродарини ва ягона Ёрдамчисини рад қилди. Севги ва меҳр-муҳаббатга тўлган Унинг даъвати ва маслаҳатлари нафрат ила писанд қилинмади, Унинг огоҳлантиришлари эса - мазахланди. УК 10.1

Аммо умид ва кечирилиш вақти ниҳоятда тез ўтиб кетарди; анчадан бери тутиб турилган Худо қаҳрининг сабр-косаси тўлди. Узоқ йиллар мобайнида авж олган муртадлик ва қаҳр-ғазаб, даҳшатли булутларга тўпланган бахтсизлик ва азоб-уқубатлар гуноҳкор халқ устига шиддатли момақалдироқ ва лаънат бўлиб, гумбирлаб тушишга тайёр.Уларни қутқариши мумкин бўлган ягона Зот эса, инкор этилди ва мазах қилинди, Уни шармандаю шармисор хоч кутарди. Масиҳ хочга михланиши билан Гўлгўтада танланган халқ сифатида Исроил учун марҳамат ва ҳузур-ҳаловат вақти якун топади. Агар бир қалбнинг ҳалок бўлиши - оламнинг барча бойликлари ва хазиналаридан устун турадиган мислсиз йўқотиш хисобланса, бу ерда Исо олдида бутун Қуддус намоён зди. Исо бу шаҳарни ва қачонлардир бебаҳо бойлик сифатида У томондан танлаб олинган бутун миллатнинг аянчли қисматини кўриб турарди. УК 10.2

Пайғамбарлар Исроилнинг маслагидан қайтганига ва уларнинг гуноҳлари туфайли юзага келгаи қўрқинчли мусибатларга кўз ёши қилиб, аза тутардилар. Еремиё кўзлари ёшлар чашмаси бўлишнни хоҳларди, токи у унинг халқи қизининг вафоти ва асирликка олиб кетилган Раббийнинг қўйлари учун кечаю кундуз йиглаган бўларди (қаранг: Еремиё 9:1; 13:17). Пайғамбарлик нигоҳи бир неча йилларни эмас, балки асрларни қамраб олган Зот нималар ҳақида қайғурарди? У қилич кўтарган ҳалок этувчи фариштанинг бир неча йиллардан бери Яҳве қўним топган шаҳар устида хавф солиб, учиб юрганини кўрди. Кейинчалик Tит ва ва унинг армияси томонидан эгаллаб олинган Зайтун тоғи тепалигидан, Масиҳ водий узра муқаддас саройларга ва маъбаднинг дахдизларига қараб турарди, аччиқ ёшлардан туманлашиб кетган кўзлари душман қуршаб олган шаҳар дарвозаларини ва бу қамалнинг аянчли окибатларини кўрарди. У жангга шай турган қўшинларнинг жанговар қадамларини эшитди. Қамал қилинган шаҳарда бир бурда мон сўраётган оналар ва болалар ноласини эшитди. У аланга қоплаган муқаддас ва буюк маъбадни, ёнғиндан харобага айланаётган Қуддуснинг сарой ва минораларини кўрди. УК 10.3

Асирларнинг узок ўтмишига янада чукурроқ назар ташлар экан, Масиҳ ахд халқини “хилват денгиз қирғоғида пачақланган ва сочилиб ётган кема парчалари сингари” ер юзига тарқаб кетганини кўрди. Бу Исроил ўғиллари дуч келиши муқаррар бўлган жазонинг бир қисми бўлиб, У қаҳр-ғазаб косасидан оққан илк томчиларни кўрди. Сўнгги ҳукм пайтида яҳудийлар азоб-уқубатларга тўла идишни охиригача ичиб тугатишлари керак бўлади. Исонинг Илоҳий раҳм-шафқати, интизор бўлган севги-муҳаббати қуйидаги нолада акс этган: “О, Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни ўлдирувчи ва ҳузурингга юборилганларни УК 11.1

тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остида қандай тўпласа, мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, сизлар эса истамадингиз!” (Матто 23:37). Эй, Мен танлаган ва барча халқлардан устун қўйган халқ, агар сен Унинг ҳузурида бўлиш вақтини ва сенинг тинчлигингга нималар хизмат қилаётганини билганингда эди! Мен ҳали ҳам адолат фариштаси қўлларини тутиб турибман. Мен сени тавба қилишга даъват этяпман... аммо, афсус... ҳаммаси беҳуда. Сен нафақат пайғамбарларни, хабарчи ва хизматкорларни инкор этдинг, балки сенинг Нажоткоринғни, Муқаддас Исроилни мазах қилдинг. Ҳалокатингга ўзинг сабабчи бўлдинг. “Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку” (Юҳанно 5:40). УК 11.2

Масиҳ Қуддусда ўзининг ишончсизлигида, ғазабланишида Худонинг жазоловчи ҳукмига шиддат билан пешвоз чикувчи дунёнинг тимсолини кўрди. Ўзининг бутун вужуди билан У ҳалок бўлаётган одамнинг азоб-укубатларини ҳис этди, Унинг қалбидан аччиқ нидо отилиб чикди. У гуноҳларнинг оқибатларини - бахтсизлик, мусибат, кон ва аччиқ кўз ёшларини кўрарди. Дунёдаги барча азоб тортувчиларга ва бахти қароларга Унинг раҳми келди; уларнинг ҳаммасига Исо ёрдам беришни истади. Ҳаттоки Унинг кўли ҳам азоб-укубатлар оқимини тўхтатиб, орқага қайтара олмади, зеро фақатгина кам одамлар ягона ёрдам Манбаига мурожаат қилдилар. Масиҳ Ўз қалбини уларни қутқариш учун қурбон қилди, бироқ ҳаётга эга бўлиш учун камчилик Унинг ҳузурига келди. УК 11.3

Осмоннинг Улуғворлиги кўз ёш тўкмоқца!!! Азоб-уқубат юки қаддиди буккан, руҳан безовталанган Қодир Худонинг Ўғли! Ушбу саҳна бутун осмонни ҳайратга солди. Саҳна бизга энг оғир гуноҳкорликни кўрсатади. Худонинг қонунини бузгани учун айбдорларни қутқариш ҳатто Чексиз Қодир Худо учун ҳам қанчалар қийин бўлганини ўша саҳна кўрсатади. УК 12.1

Пайғамбар нигоҳи билан Исо сўнгги авлодга қарар экан, У оламни ўз вақтида Қуддуснинг ҳалокатига сабабчи бўлган худди ўша васвасани, йўлдан озиш ҳолатини кўради. Яҳудийларнинг энг катта гуноҳи - Масиҳни инкор қилиш бўлган; масиҳий оламнинг энг катга гуноҳи - Худонинг ердаги ва осмондаги ҳокимлиги негизи ҳисобланган Худо Қонунларини инкор этишдан иборат бўлган. Яҳвенинг кўрсатмалари насар-писанд қилинмайди ва улар рад этилади. Гуноҳларга занжирбанд қилинган миллионлаб одамлар, иблис асирлари, иккинчи бор ўлимга маҳкум этилганлар “ташриф” куни ҳақиқат сўзларини қабул қилишдан бош тортадилар. Қандай даҳшатли хато! Нақадар ҳайрон қолдирадиган сўқирлик! УК 12.2

Фисиҳ байрамига икки кун қолганда Масиҳ сўнгги бор ибодатхонага ташриф буюрди ва у ерда яҳудий бошлиқларини риёкорликда айблади. Ибодатхонадан чиққач, У Ўз шогирдлари билан кўм-кўк майсаларга бурканган тепаликда жойлашган Затун тогига борди ва шаҳарни томоша қилди. У яна шаҳар деворларига, минораларга, саройларга қаради ва диадема каби муқаддас тоққа гулчамбар таққандай, кўзни қамаштириб савлат тўкиб турган маъбадни яна кўрди. УК 12.3

Минг йиллар олдин Худонинг Исроилга кўрсатган марҳамати туфайли, забурчи бу маъбадни Ўзининг макони қилиб олган Худога ҳамду санолар куйлаган. “Салимда Унинг макони бўлган, Сионни Ўзига маскан қилиб олган”. У “Яҳудо авлодини танлаб олди, Ўзи севган Сион тоғини сайлади. Ўзининг азиз маконини фалак каби яратди, Ер куррасидай мангу ўрнатди уни” (Забур 75:3; 77:68, 69). Биринчи маъбад Исроил давлатининг гуллаб-ривожланган даврида қурилган. Маъбад қурилиши учун шоҳ Довуд кўплаб қимматбаҳо бойликларни йиғди ва Худо Руҳи бошчилигида маъбадни барпо қилиш учун ҳамма нарсани тайёрлаб кўрсатмалар берди (қаранг: 1 Солномалар 28:12, 19). Исроилнинг донишманд шоҳи Сулаймон маъбад қурилишини якунлади. Бу маъбад ер юзидаги энг ажойиб иншоотлардан бири эди. Лекин Эгамиз Ўз пайғамбари Хаггей орқали иккинчи маъбад қурилиши борасида гапирди: “Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингидан ҳам улуғроқ бўлади”. «Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади. Сарвари олам айтмоқда: “Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан”» (Хаггей 2:9. 7). УК 12.4

Маъбад Навуходносор томонидан бузилгандан кейин, у етмиш йиллик асирликдан сўнг вайрон бўлган, тамомила яксон килинган ўзининг ерига келган халқ томонидан милоддан аввалги 500 инчи йилда яна қайта тикланди. Ўша ерда Сулаймон маъбадининг шон-шуҳратини кўрган мўйсафид қариялар бўлган. Янги маьбаднинг қурилишини кўриб улар бўзлаб нола қилдилар, чунки олдинги маъбад янгисига қараганда, анчагина устун, кўркам ва улуғвор бўлганди. Пайгамбар Хаггей уларнинг руҳий ҳолатини яққол тасвирлаб берган: “Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда, буниси арзимаган бир нарсадай-ку, ахир!” (Хаггей 2:3; яна қаранг: Эзра 3:12). Ўшанда бу маъбаднинг шухрати олдингисига қараганда, ҳар жиҳатдан устун бўлиши ваъда қилинди. УК 13.1

Лммо кейинги маъбад кўркамлиги билан олдинги маъбадга асло тенг кела олмасди, шунингдек, биринчи маъбадга хос бўлган Худонинг улуғворлиги ва мавжудлиги белгиларига иккиичи маъбад сазовор бўлмади. Иккинчи маъбадни му қаддаслаштиришда, олдинги маъбадда юз берган илоҳий улуғворлик намоён бўлмади. Янги ибодатхонани тўлдириш учун улуғворлик булути тушиб келмади. Ва самовий олов қурбонгохдаги қурбонликни йўқ қилмади. Худонинг шон-шуҳрат булути (шехина) Муқаддаслар Муқаддасида энди херувимлар орасида йўқ эди: у ерда аҳд сандиги хам, ҳузур-ҳаловат тахти ҳам, ахд лавҳалари ҳам бўлмаган. Яҳвенинг иродаси ҳақида руҳоний сўраганда, осмондан жавоб тариқасида ҳеч қандай садо келмади. УК 13.2

Асрлар давомида яҳудийлар Худонинг пайғамбар Хаггейга берган ваъдаси амалга ошганини исботлашга ҳаракат қилдилар, аммо ҳаммаси беҳуда эди: ишончсизлик ва такаббурлик уларнинг онгини кўр қилиб қўйди, пайғамбар сўзларининг асл маъноси улар учун жумбоқлигича қолди. Иккинчи маъбад Яҳве улуғворлигининг булути билан эмас, балки Илоҳийлик тўлик мужассам бўлган Ўша Зот, танада бўлган Худонинг бевосита ташрифи билан муқаддаслаштирилди. “Бутун халқлар истаган Кимса” ҳақиқатдан ҳам Ўз уйига қайтди, Насродан келган ҳақиқий Эр сифатида. У муқаддас ибодатхонада одамларга таълим бериб, уларни шифолади. Масиҳнинг бевосита ташрифи туфайли ва фақатгина шунинг учун ҳам, иккинчи маъбад ўзининг улуғворлигида биринчи маъбаддан устун бўлиб кетди. Аммо Исроил Осмон ҳадя этган инъомни инкор қилди. Ўша куни олтин дарвозалардан чиқиб кетган Устоз билан бирга, маъбадни Унинг шон-шуҳрати ҳам тоабад тарк этди. Шунда Қутқарувчининг сўзлари амалга ошди: “Мана, сизнинг уйжойингиз ҳувиллаб қолади” (Матто 23:38). УК 13.3

Шогирдлар маъбаднинг вайрон бўлиши ҳақидаги Масиҳ башоратини эшитганларида, уларни муқаддас титроқ ва ҳайрат чулғаб олди. Улар Исо Масиҳ сўзларининг маъносини янада чуқурроқ билишни истадилар. Қирқ йилдан ортиқроқ вақт мобайнида бойлик, меҳнат ва санъат бу маъбадни янада кўркам қилиб келди. Буюк Ҳирод маъбад учун Рим ва яҳудий ғазналаридан сахийлик билан ниҳоятда кўп пул ажратди, ҳаттоки Рим императори ҳам турли совға ва туҳфалар билан маъбадни бойитди. Римдан маъбад учун катта оқ мармар тошлар келтирилди. Баъзи бир тошлар ниҳоятда катта бўлиб, шогирдлар Устознинг диққатини маъбад биносига қаратмоқчи бўлдилар ва шогирдларидан бири шундай деди: “Устоз, қара, нақадар чиройли тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар!” (Марк 13:1). УК 14.1

Аммо бу сўзларга берилган Исонинг жавоби ҳаммани ҳайратда қолдирди: “Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади” (Матто 24:2). УК 14.2

Қуддуснинг вайрон бўлишини шогирдлар Масиҳнинг келажакдаги келиши билан боғлаганлар. Улар, Масиҳ дунё империясининг тахтига ўтириб, тавба қилмаган яҳудийларни жазолайди ва халқни Рим зулмидан қутқаради, деб ўйлашган. Эгамиз Худо аввалданоқ Унинг иккинчи бор келиши ҳақида гапирган. Шунинг учун Қуддуснинг ҳукм қилиниши ҳақида гап борганда, шогирдлар энг аввало Унинг иккинчи бор келиши ҳақида ўйлашди. Исо Зайтун тоғида ўтирган вақтда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, сўрашди: “Бизларга айт-чи, бу воқеалар қачон юз беради? Сенинг келишинг ва охирзамон яқинлашганини кўрсатадиган белги қандай бўлади?” (Матто 24:3). УК 14.3

Раббийнинг марҳаматли қўли улардан келажакни беркитди. Агар келажакда нималар юз беришини - Нажоткорнинг азоб-уқубатларини ва уларнинг шаҳри ва маъбаднинг вайрон бўлишини шогирдлар ўшанда билиб қолганларида, улар ваҳимага тушган бўлардилар. Исо сўнгги пайтларда нималар юз бериши мумкинлигини ва бир қатор аломатларни уларга кўрсатди. УК 14.4

Ўшанда Унинг сўзлари унчалик тушунарли бўлмаган; Исо айтган сўзларнинг маъноси маслаҳат ва йўл-йўриқларга муҳтож бўлган Унинг халқига аста-секинлик билан аён бўлади. Масиҳнинг башорати ўзида икки маънони мужассамлаштирган: Қуддуснинг вайрон бўлишини башорат қилади, яна У охирзамон ҳақида гапиради. УК 14.5

Исо шогирдларига гуноҳга ботган Қуддуснинг қисмати ҳақида ҳикоя қилиб берди, айниқса, яҳудийлар Ёғ Суртилганниинкорэтганлари ваУни хочга тортганлари учун жазо олишлари муқаррарлигига шогирдларининг диққат-эътиборини каратди. Чин аломатлар интиқом кунлари юз беришидан олдин намоён бўлади. Озирзамоннинг даҳшатли вокеалари тўсатдан ва бирданига юз беради. Қутқарувчи ўз издошларини шундай деб огохлантирган: “Шундай қилиб, Дониэл пайғамбар каромат қилиб айтган “даҳшатли разолат” муқаддас жойда турганини кўрганингизда, - ўқиганнинг ўзи тушунсин, - Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин” (Матто 24:15, 16; қаранг: Луқо 21:20,21). Римнинг мажусий байроқлари шахарнинг ташқарисида, бир неча юз метрдаги муқаддас ерга ўрнатилганда, Масиҳ издошлари қочиш билан кутулиб қоладилар. Огоҳлантирувчи аломатлар кўриниши биланоқ, қутқарилишни ортга суриш керак эмас. Бу аломатга Яҳудияда ва Қуддуснинг ичида яшовчи барча одамлар бўйсуниши лозим. Ўша вақтда уйнинг томида бўлганлар, қимматбаҳо нарсаларни олиш учун ҳам уйнинг ичига кирмасликлари керак. Жазирама куёш нурларидан исиб кетиб, кийимларини ечиб далаларда ёки узумзорда иш килаётганлар, охирзамон аломатларини кўришгач, кийимлари ечиб қўйилган жойга қайтиб бормасликлари лозим. Агар улар бўлгуси қаҳрғазаб ва интиқом кунларидан қочиб кутилмоқчи бўлсалар, ҳаттоки бирор лаҳзани ҳам кўлдан бой бермасликлари керак. УК 14.6

Ҳирод шоҳлиги даврида Қуддус нафақат ўзининг кўркамлиги, балки қурилган минора, девор ва қалъаларнинг мустаҳкамлиги билан шуҳрат қозонган эди. Шундай мустаҳкам истеҳкомлар туфайли шаҳарни забт этиб бўлмасди. Ўша вақтда кимки шаҳарнинг вайрон бўлиши ҳақида ҳаттоки гапиришга журъат этса, ўшани худди Нуҳ пайғамбар каби ҳаддан ташқари ваҳимачи, деб ҳисоблашарди. Аммо Масиҳ шундай деди: “Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас” (Матто 24:35). Қуддуснинг ўз гуноҳлари учун жазо олиши муқаррар эди; шаҳар аҳолисининг қатьий ишончсизлиги унинг кисматини белгилаб берди. УК 15.1

Раббий Ўз пайғамбари Михо орқали шундай деди: «Эй Ёқуб насли йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил раҳнамолари, қулоқ солинг! Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз, ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз. Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни, зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни! Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, эй Куддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат киласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўк! Бошимизга бирор кўргилик тушмас!”» (Михо 3:9-11). УК 15.2

Ушбу сўзлар Қуддус аҳолисининг сохта тақводорлигини ва бузуқлигини адолатли тасвирлайди. Худо Қонунларига қатъий риоя қиляпмиз деб мақтаниб, улар аслида Худонинг барча тамойилларини бузиб кўрсатиб, ҳеч бирига амал қилмасдилар. Улар Масиҳни ёмон кўрардилар, чунки Унинг поклиги ва муқаддаслиги яҳудийларнинг муртадликларини фош қилди, қолаверса, улар ўзларининг бахтиқароликларининг асосий сабабчиси қилиб Исони кўрсатдилар. Исо ҳеч қандай гуноҳга қўл урмаганини била туриб, Масиҳнинг ўлими бутун миллатнинг, яъни яҳудийларнинг хавфсизлигини таъминлаши зарур, деган хулосага келдилар олий руҳонийлар ва фарзийлар. “Агар Уни ўз эркига қўйиб берсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, муқаддас жойимизни ҳам, халқимизни ҳам босиб оладилар” (Юҳанно 11:48). Агар Масиҳ ўлса, шунда яҳудийлар яна бошқатдан кучли ва иноқ халққа айланади. Улар шундай фикр юритиб, бош олий руҳонийнинг бутун миллат ҳалок бўлганидан кўра, битта киши халқ учун ўлиши керак, деган таклифига рози бўлдилар. УК 16.1

Шундай қилиб, яҳудий руҳонийлари “Сионни қонга ва Қуддусни - бўхтонга” булғадилар. Улар ўзларига шунчалик ишонишган эдики, ҳаттоки гуноҳларини фош қилгани учун, улар ўз Қутқарувчиларини ўлдириб, ўзларини Худонинг танлаб олган халқи деб ҳисобладилар ва Раббий албатта уларни ёвуз душманлардан халос қилишига умид қилдилар. “Сизлар сабабли Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди” (Михо 3:12). УК 16.2

Масиҳ Қуддуснинг қисмати ҳақида башорат қилганига ҳам тахминан қирқ йилдан ошди, Эгамиз Худо эса бу шаҳар ва унинг халқи борасидаги Ўз ҳукмининг амалга ошишини ортга сураверди. Муқаддас Хушхабарни рад қилганларга ва Худонинг Ўғлини ўлдирганларга нисбатан, Унинг сабр-бардоши нақадар таъсирли эди. Мевасиз анжир дарахти ҳақидаги масал Худо ва яҳудий халқи ўртасидаги муносабатларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади. Мева бермаган анжир дарахтининг эгаси боғбонга деди: “Уни кесиб ташла, нега у ерни банд қилиб турибди?” (Луқо 13:7), аммо Раббий меҳр-шафқатли ва бардошли, Ўз мурувватига кўра шаҳарни яна бироз вақтга аяди. Масиҳ ва Унинг миссияси ҳақида ҳали ҳеч нарса билмаган масиҳийлар жуда кўп эди. Оталар томонидан рад этилган нур, эндигина ўсиб-улғаяётган фарзандларга ҳали етиб бормаган. Худо уларга Ўз нурини ҳаворийлар ва уларнинг издошлари орқали юборишни хоҳлади, токи улар башоратларни амалга ошишини нафақат Масиҳ туғилганда ва Унинг ҳаётида, балки Исонинг ўлими ва оламга қайтишида ҳам кўрсинлар. Болалар ота-оналари гуноҳлари учун ҳукм қилинмадилар, аммо ота-оналаргa ва уларнинг ўзларига берилган нурни инкор қилиб, улар ота-оналари гуноҳларининг иштирокчиси бўлдилар ва ноқонунийлик меъёрини ҳаддан зиёд ошириб юбордилар. УК 16.3

Худонинг Қуддусга бўлган сабртоқати яҳудийларни тавба қилиш ва гуноҳларининг кечирилишини сўраш ўриига, аксинча, қайсарликда ва Худони инкор этишда уларни янада жипслаштирди. Яҳудийлар Исо шогирдларига нисбатан ўзларинииг душманларча ва ёвуз муносабатлари билам сўнгги ҳузурҳаловат даъватини менсимадилар. Ана шунда Худо уларни ҳимоя қилишдан воз кечди; Худо иблис ва унинг шайтонлари йўлини бошқа тўсмади ва бутун миллат ўзлари танлаб олган бошлиқ ҳукмида қолди. Қуддус фарзандлари ёвуз хатти-ҳаракатларни ва васвасага солувчи майлларни тутиб туриш қобилиятига эга бўлган Масиҳнинг ҳузур-ҳаловатидан воз кечдилар, эндиликда ғазаб уларни тўлиқ эгаллаб олди. Иблис инсон қалбида энг жирканчли ва ғазабли эҳтиросларни уйғотди. Эндиликда одамлар соғлом фикрга амал қилмасдилар - уларни даҳшатли ҳис-туйғулар ва қаҳрғазаб бошқарарди. Ваҳшийликда улар иблис сингари бўлиб қолдилар. Оила ва жамоатларда, зодагонлар ва оддий халқ орасида нафрат, ҳасад, ғазаб, адоват ва душманлик ҳукм сурди, қотилликлар авж олди. Одам ўзини ҳеч қаерда бехатар ҳис этмасди. Қариндош-уруғлар, ёру дўстлар бир-бирига хиёнат қиларди. Отаоналар фарзандларини, болалар эса ота-оналарини ўлдирардилар. Халқ уламолари ўзларини бошқаролмай, ҳокимиятни қўлдан бой бердилар. Жиловланмаган кучли эҳтирослар уларни золимлик қулларига айлантириб қўйди. Аввалига яҳудийлар сохта гувоҳликни қабул қилиб, Худо Ўғлини ўлимга ҳукм қилдилар. Эндиликда эса ёлғон айбловлар уларнинг тинчлигини бузди. Ўз хаттиҳаракатлари билан улар аллақачон фақатгина бир нарсани такрорлар эдилар: “Исроил халқининг муқаддас Худоси ҳақида энди эшитмайлик ҳеч бир нарса!” (Ишаё 30:11). Энди уларнинг истаги амалга ошди. Худо ваҳимаси уларни бошқа саросимага солмасди. Бутун халқ иблисга бўйсунди; фуқаролик ва руҳий ҳокимият шайтон назорати остида эди. УК 17.1

Баъзида жанг қилувчи партиялар бошлиқлари ўзларининг бечора қурбонларини талон-тарож қилиш ва қийнаш мақсадида бирлашардилар, кейин эса яна ўзаро қонли жангларни давом эттираверар эдилар. Ҳаттоки ибодатхонанинг муқаддаслиги ҳам уларни бу ваҳшиёна зўравонликдан тўхтата олмасди. Ибодат қилаётганларни шундоққинамаъбадолдидаўлдириб, муқаддасгоҳни бўғизланган жасадлар билан булғадилар. Иблис хизматкорларига айланған мудҳиш воқеалар сабабчилари ўзларининг сўқирликларини ва шаккокликларини тан олмаган ҳолда, Қуддуснинг вайрон бўлишига ишонмасликларини, чунки бу шаҳар Худога тегишли эканлигини очиқ-ойдин айтардилар. Қаллоблар ўзларининг айтганларини тасдиқлаш мақсадида, сохта пайғамбарларни ёллаб, маъбад римликлар томонидан қуршаб олинганлигига карамасдан, Худо одамларни қуткариб, уларга нажот беришига ҳаммани ишонтирардилар. Сўнгги дақиқаларгача кўплаб одамлар, Қодир Худо Ўз шаҳри учун жанг қилиб, душман лашкарларини енгишига ишонардилар. Аммо Исроил нафрат билан Илохий ҳимояни инкор этди ва ҳимоясиз қолди. Ўзаро урушлардан емирилган ва азобланган, эй бахтиқаро Қуддус! Сенинг кўчаларингда болаларинг бирбирининг қонини тўкмокда, сенинг қалъаларингни босқинчилар бузиб, сенинг аскарларингни ўлдирмокда! УК 17.2

Куддуснинг вайрон бўлишига оид Масиҳ башоратларининг ҳаммаси муболағасиз амалга ошди. Яҳудийлар ўзларининг аянч ли шахсий тажрибаларида Исонинг огоҳлантирувчи сўзлари ҳақиқатини англаб етдилар: “Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади. Сизлар кандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга ҳам шундай ўлчов татбиқ этилади” (Матто 7:2). УК 18.1

Талофот ва ўлим ҳақида хабар берувчи аломатлар ва мўъжизалар бирин-кетин юз берарди. Кечаси маъбад ва қурбонгоҳ устида гайриоддий нур таралиб турарди. Қуёшнинг кун ботишида булутларда жангга шай турган жанг аравалари ва қуролланган кўшинлар кўринарди. Ибодатхонада кечки хизматни ўтаётган руҳонийларни сирли товушлар қўрқитиб юборди; ер чайқалиб, кўплаб йиғлаётган овозларнинг ноласи эшитилди: “Бу ердан кетайлик, кетайлик бу ердан...”Йигирма киши зўрға оча оладиган катта ва ниҳоятда оғир шарқона дарвозалар, тош деворга қотирилган темир сурма зулфинлар ярим кечаси ўзидан ўзи очилиб кетди1. УК 18.2

Етти йил давомида бир зийрак одам Қуддус кўчаларида юриб, бу шаҳарга ёғиладиган офатлар ҳақида баланд овозда эълон қиларди. Кечаю кундуз у қайғули сўзларни такрорлашдан чарчамасди: “Шарқ томондан овоз келмокда! Овоз Ғарбтомондан келмоқда! Тўрт шамол овози! Қуддус ва ибодатхонага қарши овоз! Куёв ва келинга қарши овоз! Бутун халққа қарши овоз” 2. Бу оқил кишини занжирбанд қилиб, қаттиқ калтакладилар, аммо у бирор марта ҳам шикоят қилмади. Барча ҳақорат ва хўрлашларга у қуйидагича жавоб қиларди: “Қуддуснинг ҳолига вой! Қуддус аҳолисининг ҳам ҳолига вой!” Ана шу одамни ёвузларча ўлтирганларидагина, овоз тинди. УК 18.3

Қуддус вайрон бўлганда, биронта масиҳий зиён кўрмади. Масиҳ Ўз издошларини огоҳлантирди, Унинг кароматига ишонганларнинг барчаси ваъда қилинган аломатларни пайдо бўлишини кузатиб юрдилар. “Қуддусни кўшинлар қуршаб олганини кўрганда билингки, шаҳарнинг хароб бўлиш вақти яқинлашган. Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ундан чиқсин, атроф-теваракда бўлганлар шаҳарга асло кирмасин” (Луқо 21:20, 21). Римликлар Цестий бошчилигида шаҳарни қуршаб олганларида, гўёки, қўшин кечиктириб бўлмайдиган ҳужумга тайёр турганлигига қарамасдан, кутилмаганда, қамал бартараф қилинди. Қутқарилишдан ҳар қандай умидини узган қамал қилинган шаҳарнинг аҳолиси таслим бўлишга тайёр эди, бироқ Рим қўмондони ҳеч бир сабабсиз ўз қўшинига яхудийларнинг пойтахтидан чиқиб кетишни буюрди. Худонинг марҳаматли илоҳи Ўз халқининг фойдасига барча воқеаларни бошқариб турарди. Масиҳийларга ваъда қилингаи аломат берилди, энди Масиҳнинг сўзларига ишонган ҳар қандай итоаткор кимса омон қолиш имкония тига эга эди. Вазият шундай тус олдики, на яҳудийлар ва на римликлар масиҳийларнинг қочиб кетишларига тўсқинлик қилдилар. Шаҳарии тарк этган яҳудийлар чекинаётган Цестий лашкарини қувиб етгач, иккала қўшин жанг қилаётган бир пайтда, масиҳийлар шаҳардан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлдилар. Қамал вақтида яҳудийлар Қуддусда чайла байрамини ўтказишга йиғилган эдилар, шунинг учун бутун мамлакат бўйича масиҳийларнинг қочишларига ҳеч ким тўсқинлик қила олмасди. Бир сония лаҳзани бой бермай, улар бехатар жойга - Иордан ортидаги Перейда жойлашган Пелла шаҳрига қочдилар. УК 18.4

Цестий лашкарларини таъқиб қилиб бораётган яҳудий қўшинлар душманга орқа томондан шунақанги зарба бердиларки, римликларнинг қирилиб кетиши хавфи туғилди. Ниҳоятда қийинчилик билан улар лашкарларни йиғиб, бирлашишга муяссар бўлдилар. Жиддий йўқотишларсиз яҳудийлар бир қанча қурол-аслаҳалар билан тантанавор Қуддусга қайтишди. Бироқ зоҳирий ғалаба уларга катта панд берди. Ғалаба римликларга нисбатан улардаги қайсар, мағрурона қаршилик руҳини янада мустаҳкамлади, бундай ҳолат тез орада қамал қилинган шаҳар учун мислсиз талофотларнинг сабабчисига айланди. УК 19.1

Тит шаҳарни яна қайтадан қамал қилишни бошлаганда, Қуддус даҳшатли мусибатларга дуч келди. Бу Фисиҳ байрами вақтида юз берди: Қуддусда миллиондан зиёд яҳудийлар йиғилганди. Шаҳар ичида жамлаб қўйилган озиқ-овқатлар оқилона ишлатилганда эди. узоқ вақтга етган бўларди. Аммо душманларча муносабатда бўлган партияларнинг ўзаро бир-бирига кек сақлаши ва бир-биридан гумонсираши натижасида озиқ-овқат моллари талон-тарож қилинди. Ва эндиликда шаҳарда даҳшатли очарчилик бошланди. Бир ғалвир буғдой бир талантга сотилди. Очарчилик азоби шундай кучли эдики, одамлар ҳаттоки тасма, оёқ кийимларни ва бошқа чарм нарсаларни кемирардилар. Ярим кечада баъзилар бирор бир егулик топиш учун, яъни ёввойи ўсимликларни йиғиб келиш учун билдирмай шаҳар ташқарисига чиқиб кетардилар. Уларнинг кўпчилиги душман қўшинлари томонидан тутиб олиниб, ваҳшийларча ўлдирилди. Эсон-омон шаҳарга қайтиб киришга муяссар бўлганлар эса, ҳаётларини хавф остига кўйиб олиб келган егуликларини ўзларининг ҳамшаҳарлари тортиб олар, борбудларидан айирдилар. Бирор бир мартабага эга бўлган зодагонлар эса қутурган ёвуз ҳайвон каби ҳаракат қилиб, оч -яланғоч бева-бечоралардан сўнгги нон ушоқларини ҳам олиб кўярдилар. Ана шундай босқинчилик ҳаракатлари ейишга ҳеч нарсаси бўлмаган кимсалар томонидан эмас. балки озиқ-овқат хазинасини янада кўпайтириш ниятида бўлган зиқна хасислар томонидан уюштириларди. УК 19.2

Минглабодамларочарчиликвахасталикдан кирилиб кетдилар. Гўёки, севги ва меҳр-муҳаббат ҳисси ҳам ўлиб бораётгандай эди. Эрлар ўз хотинларининг нарсаларини, хотинлар эса эрларининг нарсаларини ўғирлардилар. Фарзандлар кекса ота-оналарининг оғзидагими тортиб олардилар. Эгам айтар: “Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?” (қаранг: Ишаё 49:15). Қамал қилинган шаҳар деворлари ортидан жавоб келди: “Меҳрибон оналар туққан болаларини ўз қўллари билан пиширдилар, халқим ҳалокатга учраганда, болалари уларга озуқа бўлди” (Еремиёнинг марсияси 4:10). Ўн тўрт юз йил олдин айтилган огоҳлантирувчи башорат яна амалга ошди: “Ораларингиздаги энг мулойим, энг нозик аёл, нозиклигидан оёғини epra қўйишни ҳам истамайдиган аёл, севикли эридан, ўғли ва қизидан этни қизғанади, очликдан у, ҳатто, оёқлари орасидан чиққан йўлдошни ва ўзи туққан болаларни яширинча ейди. Душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди” (Қонунлар 28:56, 57). УК 20.1

Рим бошлиқлари яҳудийларни қўрқитишга уриндилар ва шу йўл билан уларни таслим бўлишга мажбурламоқчи бўлдилар. Асирга олаётганларида қаршилик кўрсатганларни улар калтаклаб, қийноқ азобига солардилар, шаҳар деворлари олдида тепиб ташлардилар. Юзлаб одамлар шу йўсинда ҳар куни қийнаб ўлдириларди, то Ёшафат ва Гўлгўта водийлари қабр ва хочларга тўлиб кетиб, ўтиш қийин бўлгунга қадар бу жараён давом этаверди. Яхудийлар ҳоким Пилат ҳукм чиқаришидан олдин қуйидаги сўзлари орқали ўзлари ўзларига opттирган даҳшатли лаънат айнан ана шу тарзда намоён бўлди: “Унинг қони бизларнинг ва болаларимизнинг гарданидадир!” (Матто 27:25). УК 20.2

Тит бу қирғинбарот жангни якунлашга ва Қуддус тамомила вайрон бўлишига йўл қўймасликка тайёр эди. У текислик ва тепаликларда уюлиб ётган жасадларни кўриб, ваҳима ва даҳшатга тушди. Зайтун тоғи устида туриб у кўркам маъбадга маҳлиё бўлиб қаради ва бирорта тошни ўрнидан қимирлатмасликни буюрди. Ҳал қилувчи ҳужумдан олдин у яҳудий бошлиқларига мурожаат қилиб, маъбадни ўликларнинг қони билан булғанишига уни мажбурламасликларини айтди. Тит яҳудийларга у билан бошқа жойда жанг қилишни таклиф қилди ва ҳеч бир римлик аскар маъбаднинг муқаддаслигини бузмаслигига ваъда берди. Иосиф Флавий ўзининг таъсирли ва самимий сўзларида ўз ҳаётини, ўз шахрини, муқаддас саждагоҳни қутқариб қолиш учун уларнинг таслим бўлишини ёлвориб сўради. Аммо унинг илтижоларига жавобан қаттиқ қарғишлар эшитилди. Найзалар уларнинг сўнгги ҳимоячисига дўл каби ёғилди. Яҳудийлар олдин Худо Ўғлининг илтижоларини рад қилган бўлсалар, эндиликда ҳар қандай мурожаат ва панд-насиҳатлар улардаги охиригача қарши чиқиш қатъиятини янада кўпроқ мустаҳкамлар эди. Титнинг маъбадни қутқариб қолиш борасидаги ҳаракатлари ҳам зое кетди. Рим саркардасидан улуғроқ бўлган Зот у ерда бирорта ғишт ҳам бутун қолмаслигини айтган. УК 20.3

Яҳудий бошлиқларининг сўқир қайсарлиги ва қамал қилипган шаҳар ичкарисида юз бераётган ваҳший қотилликлар, римликларда қаҳрғазаб ва нафрат ҳиссини уйғотди. Ва ниҳоят Тит маъбадни ҳужум билан эгаллашга қарор қилди, бироқ имкон қадар уни вайрон бўлмаслиги учун албатта, қўлидан келган барча чораларни кўришга ваъда берди. Аммо унинг буйруқларига ҳеч ким эътибор қилмади. Кечаси у ўз чайласига кириб кетганиа, яҳудийлар маъбаддан яширинча чиқиб, рим аскарларига қарши ҳужум уюштирдилар. Қўл жангида аскарлардан бири ёниб турган ўтинни бутхона даҳлизининг ойнасидан ичкарига ташлади. Муқаддас маъбаднинг атрофи садр дарахти ёғочлари билан безатилгани учун хоналар бир лаҳзада ёна бошлади. Саркарда ва легионерлар Тит бошчилигида ўша ерга шошилишди, Тит ёнғинни ўчиришни аскарларга буюрди. Аммо унинг гапларига ҳеч ким эътибор қилмади. Қаттиқ ғазабланган аскарлар ёниб турган ўтинларни маъбадга қўшилган хоналарга ташлаб, ичкарида беркиниб олганларни қиличдан ўткизавердилар. Маъбад зинапояларидан қон худди сув каби оқарди. Минглаб яҳудийлар ҳалок бўлдилар. Жанг шовқинини бақирчақир овозлари босиб тушди: “Ихавод” - “шон-шуҳрат кетди”. УК 21.1

“Тит аскарларнинг қаҳргазабини жиловлашга қодир эмасди. Муқаддас жойни кўриш мақсадида Тит офицерлари билан маъбад ичкарисига кирди ва унинг кўркамлигидан ҳайратга тушди. Ёнғин ҳали бу ерга етиб келмагани учун, Тит ташқарига югуриб чиқди ва аскарларга оловни тўхтатиш кераклигини ишонтиришга ҳаракат қилди. Центурион Либералий ўзининг йўлбошчилик ҳассаси ёрдамида аскарларии бўйсундиришга ҳаракат қилди, бироқ императорга бўлган ҳурмат ўрнига, яхудийларга қарши ёвуз адоват, курашнинг авж олиши ва шу баҳонада бойиб кетиш иштиёки пайдо бўлди. Аскарлар қарашсаки, ҳамма ёкда тиллалар ялтираб турибди, айниқса, ёнгин алангасида бебаҳо бойликлар янада кўзни камаштириб товланарди. Улар муқаддасгохда битмас-туганмас бойликлар сақланади, деб ўйлашарди. Аскарлардан бири билинтирмай очиқ турган эшикка олов чўғини ташлади, шу заҳотиёқ олов бутун бинони қоплади. Аччиқ тутун ва ловуллаган оловдан офицерлар чекинишга мажбур бўлдилар, кўркам ва жозибадор бино ҳалокатга маҳкум килинди. УК 21.2

Мудхиш манзара римликларни шунчалик даҳшатга солган бўлса, яҳудийлар нималарни ҳис қилдилар экан? Шаҳарнинг ўртасида қад кўтариб турган тепалик вулкон сингари ловуллаб ёнарди. Олов қаърида қаттиқ тирсиллаб, бинолар йўқ бўлиб кетарди. Садр дарахтидан ёпилган томлар оловли матоларга ўхшарди; тилла қўшилган қиррали минора шпиллари ловуллагаи қизил машъал каби ялтирарди; дарвозалар устидаги миноралардан осмонга тyтун ва олов буралиб кўтариларди. Ёнғин нурлари ёритиб турган қўшни тепаликларда олов бинони ямлаб ютаётганини даҳшат билан кузатиб турган одамларнинг шарпалари кўриниб турарди; шаҳар деворлари ва минораларнииг тепаларида ҳам одам лиқ тўла эди: кимларнингдир тушкунликдан ва азобдан юзлари оқариб кетган, бошқалар эса афсус ва надомат ила юз бераётган вайронагарчиликни кузатиб турардилар. У ёкдан бу ёққа югураётган рим аскарларининг бакириқлари ва оловда ёнаётган исёнкорларнинг ноласи, ёнғин офатининг гyвиллашига ва гуруллаб тушаётган тўсинларнинг овозига қўшилиб кетган. Одамларнинг кучли чинқириғи тоғларда акс садо берарди. Шаҳар деворлари ён-атрофидан фақатгина инграш, нола ва фиғон эшитилиб тyрарди; очликдан силласи қуриган одамлар ўлаётиб, бор кучларини тўпладилар ва ўзларининг чорасизликларини ва қайғуларини сўнгги фарёдлари орқали намоён қилишга интилдилар. УК 22.1

Ташқарига қараганда, шаҳар деворларининг ичкарисида янада даҳшатли хунрезликлар юз бераётган эди. Жанг қилаётган ва раҳмшафқат сўраётган эркаклар ва аёллар, чоллар ва йигитлар, исёнчилар ва руҳонийлар қонли хунрезликда ҳалок бўлардилар. Ўлганлар сони ўлдираётган қотилларга қараганда анча кўп эди. Аскарлар қонли урушни давом эттириш мақсадида, бир талай жасадларнинг устига чиқиб олардилар”. УК 22.2

Маъбад вайрон бўлгандан сўнг тез орада бутун шаҳар римликларнинг қўлига ўтди. Яҳудо бошлиқлари мустаҳкам қалъаларини тарк этдилар, Тит у ерга кириб борганда қалъалар бўм-бўш эди. Ҳайрат билан қалъаларни кўздан кечиргач, фақатгина Худо буларнинг ҳаммасини унинг қўлларига топширганини тан олди, зеро ҳеч қандай девортешар қуроллар бу улкан данданали деворларни йиқитолмас эди. Шаҳар ҳам, маъбад ҳам тамомила вайрон бўлган, яҳудийлар сажда қиладиган муқаддас жой эса “даладай шудгор қилинган” (қаранг: Еремиё 26:18). Шаҳарни қамал қилиш вақтида ва жангда ҳаммаси бўлиб бир миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган; тирик қолганлар эса асирликка олиниб, қул сифатида сотиб юборилган; тутқунлар Римга, ғолибларга эрмак қилиш учун юборилган; уларни ёввойи ҳайвонлар тилка-пора қилиши учун амфитеатрларга ташлашган, баъзи бирлари эса, дарбадар саргардон бўлиб, ҳар ерларга тарқалиб кетдилар. УК 22.3

Яҳудийларнинг ўзлари ўзларига чоҳ қазидилар, сабр косани уларнинг ўзлари тўлдирдилар. Бу халқ зиммасига тушган азоб-уқубатлар, ер юзининг турли бурчакларига тарқалиб, бошларидан ўтказган дард-аламлар - бу уларнинг ўзлари кўкартирган дарахт меваларидир. Пайгамбар Хўшея шундай дейди: “Эй Исроил, ўз бошингга ўзинг бало орттирдинг!” “Ахир гуноҳ туфайли сен қуладинг” (Хўшея 13:9; 14:2). Улар тортган азоб-уқубатлар кўпинча тўгридан-тўғри Худонинг жазоси сифатида талқин қилинади. Шу тарзда буюк ёлғончн ўз ишини ниқоб остига беркитишга ҳаракат қилади. Худонинг Илоҳий севгисини ва ҳузур-ҳаловатини инкор қилган яҳудийлар, Худонинг марҳаматидан жудо бўлдилар ва иблис ўзи хоҳлаганича уларни бошқариш имконига эга бўлди. Қуддусцинг вайронагарчилигида намоён бўлган ваҳшиёна қаҳр-ғазаб, шайтоннинг ҳукмида бўлганларга нисбатан иблис қандай ўч олишини очикдан-очиқ ошкор қилади. Масиҳ бизга инъом этган тинчлик ва ҳотиржамлик учун биз Унга қанчалик қарздор эканлигимизни, англаб етишга қодир эмасмиз. Фақатгина Худонинг куч-қудрати иблисни тутиб турган ҳолда, инсониятни унинг ҳукмидан халос қилади. Саботсиз ва кўрнамаклар Худонинг марҳамати ва сабр-тоқати учун Ундан миннатдор бўлиш сабабларига кўпроқ эгалар, чунки Худонинг муруввати иблиснинг ваҳший ва тажовузкорона кучларини жиловлаб туришга қодирдир. Бироқ одамлар Худо сабр-тоқатининг чек-чегараси мавжудлигини эсдан чиқариб, ўзларига ниҳоятда эрк бериб юборганларида, У шундайларни Ўзининг ҳимоясидан маҳрум қилади. Худо - гуноҳкорга чиқарилган ҳукмни адо этадиган жаллод эмас. Кимки Унинг марҳаматини инкор қилса, У шундайларни ўзларига ҳавола қилади, яъни одамлар ўзлари эккан уруғ ҳосилини ўзлари йиғадилар. Инкор этилган ҳар бир ёруғлик нури, қабул қилинмаган ҳар бир огоҳлантириш, Худонинг ҳар қандай Қонунларини бузиш - бу албатта ўз мевасини берадиган экилган уруғ. УК 23.1

Мунтазам равишда инкор қилиб келинган Худонинг Руҳи охири гуноҳкордан йироқлашади, ана шунда гуноҳ васвасаларига бардош беришга куч қолмайди, пировардида руҳ иблиснинг ҳар қандай ёвузликлари ва қаҳр-ғазабларидан ҳимояланиш имкониятидан маҳрум бўлади. Қуддуснинг вайрон бўлиши - Худонинг марҳаматини ва Унинг ҳузур-ҳаловатини инкор этиб менсимайдиганлар учун дахшатли ва жиддий огохлантиришдир. Бу Худонинг ҳар қандай гуноҳга бўлган нафратини ва гуноҳкорга нисбатан берилажак жазонинг муқаррарлигини кўрсатувчи энг кучли гувоҳликлардан биридир. УК 24.1

Қуддусда юз берган вайронагарчилик борасидаги Қутқарувчининг башорати яна бир бор амалга ошиши керак. Яҳудийлар пойтахтининг даҳшатли тарзда вайронаға айланганлиги - бу юз берадиган мудҳиш воқеаларнинг нишонаси, холос. Танлаб олинган шаҳарнинг қисматида биз Худонинг ҳузурҳаловатини инкор этувчи ва Унинг Қонунларини топтаган дунёнинг такдирини кўришимиз мумкин. Мана, неча асрлар давомида қотилликлар рўй бериб келмоқда, олам кўплаб инсонларнинг азобукубатлари, қайғули тасвирларининг гувоҳи бўлмоқда. Ана шундай мусибатлар ҳақида ўйлаганингизда, юрак сиқилади ва одам ақл-ҳушини йўқотади! Осмон ҳокимиятини инкор этиш нақадар аянчли ва даҳшатли воқеалар сабабчиси бўлди! Аммо келажак ҳақидаги ваҳийларда янада ғамгин ва қайғули тасвир намоён бўлади. Утмиш тарихи - бу исёнлар, курашлар ва эътирозлар, “жанглар ва қонга беламган кийимлар” силсиласидир (Ишаё 9:5); аммо буларнинг ҳаммаси охирзамон даҳшатлари - Худонинг Руҳи нопокларни турли васвасалардан бошқа тўхтатмаслиги, Тангри эндиликда гуноҳкорларнинг кучли ҳис-туйғуларини ва иблис ғазабини бошқа жиловламаслиги билан солиштирилганда, ҳеч гaп эмас! Олам олдин кўрмаган иблис ҳукмронлиги оқибатларини ана ўшанда кўради. УК 24.2

Аммо ўша куни, Қуддус вайрон бўлган пайтдаги каби, Худонинг халқи кутулиб қолади, “кимки хаёт китобига ёзилган бўлса”, албатта нажот топади. Масиҳ қайта келиб, Ўзи танлаган кишиларини олиб кетишга ваъда қилган. “Ушанда Ипсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк кудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар. У маҳобатли карнай тутган фаришталарини юборади. Фаришталар эса Унинғ танлаган кишиларини осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, тўрт томондан тўплаб келадилар” (Матто 24:30, 31). Ўшанда кимки Хушхабарга итоат этмаса, ўша одам Раббимиз Исонинг нафаси билан ўлдирилади ва Унинг улуғвор кўриниши билан маҳв этилади (каранг: 2 Салоникаликларга 2:8). Қадимий Исроил каби гуноҳкорлар ўзларини ўзлари барбод қиладилар: улар ўзларининг қонунга хилоф ҳаракатлари сабабли ҳалок бўладилар. Гуноҳга ботган ҳаётлари уларни Худодан ниҳоятда узоқлаштириб, уларнинг табиатини гуноҳ туфайли шу кадар бузиб юбордики, Масиҳ улуғворлиги улар учун куйдириб йўқ қилувчи алангага айланади. УК 24.3

Шунинг учун одамлар Масиҳнинг сўзларида жо бўлган Унинг панднасиҳатларига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. Қуддуснинг вайрон бўлиши ҳақида У Ўз шогирдларини огоҳлантирди, улар яқинлашиб келаётган вайроналиклардан қочиб қутулишлари учун уларга аломат кўрсатди. Шунингдек, Исо оламни Узининг тамомила ҳалок бўлиши ҳакида огоҳлантирди ва одамларга шу кун яқинлашаётгани тўғрисида огоҳлантирувчи аломатлар кўрсатди, зеро ким истаса, келажакдаги буюк мусибатдан қочиб кетиб омон қолсин. Исо дейди: “Қуёш, ой ва юлдузларда ажойиб аломатлар пайдо бўлади. Денгиз шовуллаб-жўшиб тўлқинланган сари, ер юзидаги халқлар эсанкираб, маъюсликка тушадилар” (Луко 21:25; яна каранг: Матто 24:29; Марк 13:24-26; Ваҳий 6:12¬17). Бундай огоҳлантирувчи аломатларни кўрган ҳамма билсинки, “У яқиндир, эшик олдида турибди” (Матто 24:33). “Худди шундай, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар” (қаранг: Матто 13:35), - деб огоҳлантиради У бизни. Кимки бу огоҳлантиришларга эътиборли муносабатда бўлса, у қоронғуликда ва ўша кун ғафлатда қолиб кетмайди. Кимки ухламай, бедор ва ҳушёр бўлса, “ўша кун ўғри каби уларни босиб олмайди...” (1 Салоникаликларга 5:2-5). УК 25.1

Ҳозирги олам, яҳудийлар ишонганларига қараганда, огоҳлантиришнинг сўнгги хабаригa, ўз вақтида Қуддусга нисбатан Қутқарувчининг огоҳлантиришига янада камроқ ишонади. Маҳшар куни келганда, гуноҳкорлар бу буюк ҳодисага тайёр бўлмайдилар. Ҳаёт бир маромда бораверади, одамлар ўз ишлари, савдо-сотиқ, бойлик орттириш, турлича кўнгил очишлар билан овора бўладилар, эътиқод уламолари эса халқни сохта тинчлик ва хотиржамлик билан аллалаб, умуман, ёлғондакам роҳатфароғатни ва ҳозирги замон маданиятини улуғлайдилар. Ана ўшанда яхши қўриқланмаган уйга кечаси ўғри яширинча кириб боргани сингари, ногаҳоний ҳалокат барча нопок ва беғамларнинг бошига келади ва ўшанда улар “ундан асло қочиб қутула олмайдилар” (қаранг: 1 Салоникаликларга 5:2-5). УК 25.2