Улуғ Кураш

1/43

Улуғ Кураш

Оглавление

Кириш

Офатлар уй-жойларимизни вайрон қилганда, муваффақият тўгрисидаги орзуларимиз чилпарчин. бўлганда, касалликлар яқинларимизга шикаст етказганда, ўлим эса биздан қадрдонларимизни олиб кетганда, олға юришга бизга кучни фақатгина бир нарса бериши мумкин - бу умиддир. Эрта бугундан яхши бўлишига бўлган умид, ҳамма нарса ҳозиргига қараганда, ҳаётда тўғриланиб кетишига бўлган умид. УК 5.1

“Улуғ Кураш” китоби - бу умид тарихидир. Гарчи китоб XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошлари тарихий контекстида ва услубида ёзилган бўлса-да, унинг мазмуни XXI аср бошлари ҳолатидаги ишларга мос тушади. Бу - севги Худоси тарихидир. Ҳали инсониятнинг ўзи пайдо бўлмасидан олдиноқ, Худо инсониятни ҳимоя қилиш ва қутқариш режасини кўзда тутган. Ер юзида азоб-уқубат ва ўлим пайдо бўлганда, дунёнинг тушкунликка ва қашшоқликка дуч келганини Худо қўл қовуштириб кузатиб ўтирмади. Ҳар бир инсонга тааллуқли бўлган ва ҳозирда ҳам амал қилаётган қутқариш режасини У татбиқ қила бошлади. УК 5.2

Инсоният тарихида Муқаддас Китоб таълимотини изоҳлаш ҳуқуқига даъвогарлик қилган инсонларнинг сони бениҳоят кўпайиб кетди. Кўпчилик Худо номидан ва Худо йўлида ҳаракат қилаётганини таъкидлар эди. Улар туфайли умид ва хотиржамлик бир неча бор топталди ва поймол қилинди. Ҳозирда ҳам дунё Худонинг феъл-атворини ва Унинг мавжудлигини шубҳа остига олганларга тўлибтошган. УК 5.3

Аммо ҳеч нарсага қарамасдан, Худонинг инсониятга бўлган севгиси асло сўнмаган. Худо ҳақида нималар гапирилаётганидан ва қандай таълимотлар тарқатилаётганидан қатъий назар, Худо ҳақидаги ҳақиқат Унинг каломида мужассамлашган. Кимки бу ҳақиқатни бутун қалби билан изласа, албатта унга етишади. УК 5.4

Сиз ҳақиқатни излаяпсизми? Оламними? Умидними? Сиз кимга мурожаат қилмоқчисиз? Одамлар кўпинча сиёсат кучига таянадилар. Дунё иқтисодиёти ҳолати тoбopa чуқурлашиб бормокда. Табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар минглаб инсонларнинг ҳаётини олиб кетиб, жуда катта зарар етказмокда. Инсоний донолик эндиликда порлоқ келажакни ваъда қилмаяпти ва бахтли ҳаёт кечиришга умид бермаяпти. УК 5.5

Аммо биз ноумид эмасмиз! Инсоният тарихидаги Худонинг изларига бир назар ташланг, У бизни қутқаришга отланганлигининг гувоҳи бўласиз. Шайтон хийлаларидан сизни ҳимоя қилувчи ҳақиқатни ўзингиз учун очинг. Сизга абадий ҳаёт инъомини ҳадя қилувчи ва ҳаётингизни тубдан ўзгартирувчи ҳақиқатни излаб топинг. УК 6.1

Ва ниҳоят, келажакка Муқаддас Ёзув башоратлари орқали боқинг, жумладан, ҳали ёзилмаган тарихга назар солинг. Олам вайрон бўлаётганда, Худо сизни Ўз қўлларида янада маҳкамроқ тутади. Токи биз У билан бирга эканмиз, бизнинг келажагимиз хавфхатардан ҳоли бўлади. УК 6.2

Ҳаётингизда ёки сизнинг ёнатрофингиздаги оламда нималар юз беришидан қатьий назар, сиз эртаги кунга буюк умид ва ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Ҳозирда Худо сизга таклиф қилаётган умидишончга ўз қалбингизни очинг. УК 6.3

Ноширлар УК 6.4