Пайғамбарлар ва подшоҳлар
13-боб - “СЕН НЕчУН ШУ ЕРДАСАН?”
(З-Подшоҳлар Китобининг 19:9-18 бобида асосланган)
Илёс пайғамбарнинг Ҳўриб тоғида топган паноҳи одамлардан пинҳон бўлса-да, Аллоҳга белгили эди, ҳориб- толган ва ҳафсаласи пир бўлган пайғамбар, уни азоблайдиган зулмат кучлари билан курашда, ўз ҳолига ташлаб қолдирилмади. Илёс ўзига паноҳ топган ғорнинг оғзида Аллоҳ унинг билан учрашди; қудратли фаришта орқали эҳтиёжлари тўғрисида сўрашди ва Исроил тўғрисида Ўз ният- орзусини пайғамбарга эълон этди. Пп 116.1
Илёс пайғамбар тўла-тўкис Аллоҳга ишонишига ўрганмагунча, у Баалга топинадиганлар олдида ўз бурчини бажара олмасди. Кормил чўққисида қозонган порлоқ муваффақият буюк ғалабаларга йўл очди, аммо Илёс пайғамбар, Изавелдан қўрқиб, унинг олдида очилаётган ажойиб имкониятлардан фойдаланмади. Аллоҳ унга афзалликлар тайинлади. Ушбу афзалликлар билан қиёслаб, Илоҳий бандага унинг ҳозирги вазиятининг ожизлигини тушунтириб бериш кутиларди. Пп 116.2
Худованд Ўз қийналган хизматкорини қуйидаги сўзлар билан қарши олди: “Сен нечун шу ердасан? Мен сени Қишон сойига юбордим, кейин Сарафатга, бева аёл ёнига. Мен сенга Исроилга қайтиб, Кормил тоғида мажусий руҳонийлари олдида туришингни тайинладим. Исреъил дарвозасига қадар Аҳоб подшоҳига йўл кўрсатишинг учун, Мен сенга куч бердим. Лекин ушбу шошилинч йўлга сени ким юборди? Қандай буйруқ билан сен бу саҳрога келдинг?” Пп 116.3
Жони аччиқланган ҳолда Илёс пайғамбар Худовандга ўз изтиробини қуйди. “Худовандим, Сарвари Коинотим тўғрисида рашк этдим мен; зеро Исроил ўғиллари Сенинг аҳдингни қолдирдилар, Сенинг қурбонгоҳларингни буздилар, пайғамбарларингни найзаладилар; ягона менгина қолдим, аммо мени ўлдириш учун жонимни қидирмоқдалар”. Пп 116.4
Пайғамбарга ғордан чиқишига буйруқ бериб, тоғда Худованд олдида туриб, Унинг сўзларига қулоқ солишига тайинланди: “Ва мана, Худованд ўтади, ва Худованд олдида тоғларни ағдарадиган ва қояларни яксон қиладиган катта ва кучли шамол; аммо Худованд шамолда эмас. Шамолдан кейин зилзила; аммо Худованд зилзилада эмас. Зилзиладан кейин оташ; аммо Худованд оташда эмас. Оташдан кейин майин шабаданинг эсиши. Шуни эшитган Илёс чопони ила юзини қоплади ва чиқиб, ғорга киришда турди”. Пп 117.1
Аллоҳ Ўз қулига Ўзини кучининг қудратли намоён бўлишида эмас, балки “майин шабаданинг эсишида” очиб кўрсатмоқчи бўлди. У Илёс пайғамбарга кўрсатмоқчи эди-ки, жўшқин урган ҳаракат — Унинг мақсадига етишишда доимо муваффақият келтирадиган восита эмаслигини. Илёс пайғамбар Худованддан ваҳий кутиб турган вақтда шиддатли бўрон жўш урди, барқ дунёни ёритди, олдида еб битирадиган оташ алангаланди, аммо буларнинг ҳаммасида Аллоҳ йўқ эди. Шунда нафис шабаданинг эсиши унинг чеҳрасига тегди, ва пайғамбар Худованд олдида юзини қоплади. Аччиқланиш, ҳаяжонланиш ҳислар ўтди. У тинчиди ва камтар бўлди. Агар у камтарлиқда Аллоҳга ишонса ва тебранмай Унга таянса, у албатта, керак пайтда ёрдам олишни энди биларди! Пп 117.2
Шундай бўлади-ки, Илоҳий ҳақиқатни тушунтирганда, энг самимий ва ширин сўзлар жонни инонтириб, Аллоҳга қайтара олмайди. Инсон қалбига ширин ва нуфузли сўзлар эмас, балки Муқаддас Руҳнинг назокатли таъсири керакдир. Ушбу Муқаддас Руҳнинг юмшоқ қўли секин-секин, аммо тўғрилик билан шахсни ўзгартиради ва ривожлантиради. Илоҳий Руҳнинг майин шабадаси қалбларни ўзгартирадиган кучга эгадир. Пп 117.3
“Сен нечун шу ердасан, Илёс”,— ундан овоз сўради, ва пайғамбар жавоб қайтарди: “Худовандим, Сарвари Коинотим тўғрисида рашк этдим мен; зеро Исроил ўғиллари Сенинг аҳдларингни қолдирдилар, Сенинг қурбонгоҳларингни буздилар, пайғамбарларингни найзаладилар, ягона менгина қолдим, аммо мени ўлдириш учун жонимни қидирмоқдалар”. Пп 117.4
Худованд Илёс пайғамбарга жавоб бериб, бадкирдорлар Исроилда танбеҳ олмай қолмайдилар, деди. Илоҳий иродани амалга ошириш учун ва бутпарастларга жазо бериш учун алоҳида инсонлар танланур. Ҳақиқий Аллоҳ тарафига ўтиш учун ҳаммага имконият берилади ва қатьий равишда ҳаракат қилиниши лозим. Илёсга эса Исроилга қайтиб, бошқаларнинг тақдирига қўшилиб, ҳалқни тузатиш йўлида бошқалар билан ушбу меҳнатда кўмаклашиш тайинланди. Пп 117.5
“Боргин, — Худованд Илёс пайғамбарга буйруқ берди, — келган йўлинг билан саҳрони кезиб, Дамашққа қайтгин; етиб борганингда Азоилни Сурия устидан подшоҳликка мойлагин, Нимшеи ўғли Яҳуни эса Исроил устидан подшоҳликка тайинлаб, мой суртгин; Шафот ўғли Элишани пайғамбарликка мойлагин, у сенинг ўрнингни босади. Ким Азоил қиличидан қочса, уни Яҳу ўлдирар, ким-ки Яҳунинг қиличидан қутилса, уни Элиша ўлдирар.” Пп 118.1
Илёс пайғамбар ягона ўзигина ҳақиқий Алоҳга топинишига ишонарди. Аммо юрак сирларини ўқийдиган Зот пайғамбарга, чекинишнинг узоқ йиллари давомида Унга содиқ қолган кўплар борини очиб баён этди. “Исроилликлар аро Мен етти минг эр қолдирдим, - деди Худованд,- ушбу барининг тиззалари Баал олдида эгилмади, ва уларнинг лаблари унга тегмади.” Пп 118.2
Бизнинг даврда ҳақиқатдан оммавий чекиниш белгиланган. Илоҳий хизматкорлари Илёс пайғамбарнинг кунларида ўрин топган кўнгил совуши ва деярли мағлубиятдан кўпгина сабоқлар чиқаришлари мумкин. Пайғамбар кунларида бўлганидай, бугун ҳам худди шундай чекиниш ҳар томонда ҳукмрондир. Кўплар инсоний фазилатни Илоҳиятдан баланд қўйиб, инсон раҳнамоларини олқишлаб, илмий тадқиқотларни ҳақиқатнинг ваҳийларидан устун қилиб, Баал кетидан тушадилар. Шубҳа ва имонсизлик инсон онгига ва қалбига ҳалокатли таъсир келтиради, ва кўплар Илоҳий ҳақиқатни инсоний назарияларга алмаштирадилар. Шундай вақт келди-ки, инсон ақл-заковати Муқаддас Ёзувларнинг таълимотидан кўтарилиб, бошқарадиган мавқеига маҳкам турмоғи лозим, деб халқ очиқ ўргатилади. Илоҳий Қонун — адолат ва садоқатнинг Илоҳий ўлчови — фойдасиз деб эълон қилинган. Ҳақиқатнинг душмани васвасалар орқали Аллоҳ берганни инсоний кўрсатмаларга алмаштиришга мажбурлайди, саодатли бўлиб ва нажот топиш учун инсониятга берилганни унугсинлар, деб ҳаракат қилмокда. Пп 118.3
Аммо шу чекиниш, кенг тарқалаётган бўлса-да, бутунлай оммавий эмас. Дунёда ҳамма бадкирдор ва чекинган бўлмади, ҳамма душман тарафига ўтмади. Ёруғ дунёда Аллоҳга содиқ қолиб, Баал олдида тиззаларини букмаган минглаб одамлар бор; борган сари Масиҳ тўғрисида, Унинг қонуни тўғрисида билишни орзу қилиб чанқаганлар жуда кўп, гуноҳ ва ўлим подшоҳлигини якунлайдиган Зотнинг, яъни Масиҳнинг қайта келишига кўплар умид боғлайдилар. Билмай, ўзлари пайқамай Баалга топинадиганлар ҳам кўп, уларнинг жонлари учун Илоҳий Руҳ тинмай курашмоқда. Пп 119.1
Аллоҳ ва Унинг кучини билганларнинг ёрдамига улар муҳтожлар. Бизнинг вақтда Парвардигорнинг барча фарзандлари бошқаларга ёрдамлашиб, тиришиб меҳнат қилишлари лозим. Муқаддас ҳақиқатларни билишга, жонини куйдириб ёруғликни қидиришга интилган инсонга самовий фаришталар ёрдам беришади. Фаришталар борган жойга эса, ҳеч ким боришга қўрқмасин. Натижада ойдинлашганларнинг садоқатли хизмати кўпларни бутпарастлиқдан қайтариб, барҳаёт Аллоҳга хизмат қилишга йўналтиради. Кўплар инсоний қонунларни устун қўймай, Аллоҳ ва Унинг қонунининг тарафига жасурлик намоён қилиб ўтадилар. Ҳаққоний ва садоқатли Илоҳий фарзандларининг астойдиллик билан қилинаётган серҳаракатларига кўп нарса қарамдир, ва шунинг учун ушбу садоқатли инсонлар орқали Илоҳий режа амалга ошишига халақит беришда шайтон бутун кучини исроф қилади. Ўз юксак ва муқаддас бурчини унутиб, дунёвий лаззатлар билан қаноатланишга у қай-бирларини зўрлайди. Инсон онгига ҳужум қилиб, бировларни осон ҳаёт кечиришга, бошқаларни, катта фойда топиш йўлга тушиб, эзгу ишлар қила оладиган жойдан кетишга хоҳиш ва ҳаракат уқтиради. Яна бошқаларни эса сургун қилиб, таъқиб остига олиб, у қочишга мажбурлайди, ва одам эсанкирган ҳолатида ўз вазифасидан чекинади. Аммо Осмон шундай одамларга энг назокатли ҳамдардлик ила муомала қилади. Душман, сукут сақлашига мажбур қилган ва оғзини ёпган ҳар бир Илоҳий ўғилга: “Сен нечун шу ердасан?”— деган савол йўналган. Мен сенга бутун дунё бўйлаб юриб, Хуш Хабарни тарғиб этишингни буюрдим, токи Худованднинг маҳшар кунига халқ тайёр бўлсин учун. Нечун сен шу ердасан? Сени шу ерга ким юборди? Пп 119.2
Гуноҳкорлар халос бўлишини кўриш — шу қувонч Масиҳни, Унинг қурбону-азобларга тўлган ҳаётида қувватларди. Ушбу Хуш Хабар ҳар бир Исо издошининг қувончи бўлиб, унинг имонини илҳомлантириши керак. Ким-ки, қисман бўлса-да, қўлга киритиш, ўзини ва яқинларини фориғ этиш режасининг маъносини тасаввур эта олса, инсониятнинг улкан эҳтиёжларини ҳам тушуна олади. Минглаб жонларнинг маънавий ва руҳий эҳтиёжларини кўрганида, унинг қалби ҳамдардликка тўлади, чунки шундай инсон бир нарсани яхши тушунади, яъни даҳшатли тақдирнинг ҳокимлигида бўлганнинг азоби, ҳар қандай жисмоний азоб билан қиёслаштирганда — ҳеч нарса эканини. Пп 120.1
“Сен нечун шу ердасан?” деган савол бутун оилаларга ва алоҳида инсонларга йўналтирилган. Кўпгина диний жамоатларда Илоҳий ҳақиқатларнинг асосини яхши биладиган оилалар бор — улар бошқа ерга кўчиб борганларида, атрофдагиларга таъсир қилиб, ажойиб тарзда билим бера олишарди. Ҳақиқатни яхши билган оилалар ернинг олис жойларига кўчиб, зулматда бўлганларни қутқариш учун, фаросатли ва саботли хизмат қилишларига Аллоҳ даъват этмоқда. Ушбу даъватига жавоб бериш учун ўз ўзингиздан кечиш талаб қилинади. Кўплар ҳар турли тўсқинликлар олинишини кутиб, вақтларини узоқ мунтазирликда ўтказганларида, жонлар умидсиз, Аллоҳни билмай ҳалок бўляптилар. Фоний фойда учун, илмий билим олиш мақсадда, одамлар энг ҳалокатли жойларга боришга, қийинчилик ва муҳгожликни бошларидан кечиришга тайёр бўладилар. Ундан кўпини қилишга тайёр бўлганлар, бошқаларга Нажоткоримиз тўғрисида хитоб қиладиганлар борми? Ва улар қаерда? Пп 120.2
Ҳаётнинг оғир вазиятларида руҳан кучли инсонлар, ҳаддан ортиқ сиқув қилинганларида, кўнгилсизлик ва маъюсликка тушиб, ушбу ҳаётда энди ҳеч қандай лаззат қолмади, деб ўз ҳолига ажабланмасин. Шундай ҳолга тушган ҳамма Илёс пайғамбарни эсласин; энг буюк пайғамбарлардан бири, ўз ҳаётини қутқариб, зўғимланган хотиннинг қаҳр- ғазабидан қочганини. Ҳориб-толган, тамоман қийналган пайғамбар руҳини эзадиган аччиқ мамнунсизликни ҳис қиларди ва ўзига ўлим сўрарди. Аммо айнан шу пайтда, унинг умиди сўнгандай ва бутун ҳаётининг иши мағлубиятга учрагандай бўлиб туюлганда, у энг қимматбаҳо дарс олди. Энг оғир вазиятда, ҳаддан муҳтож бўлган соатда, у Аллоҳга таянишнинг заруратини ва имкониятини тушунди. Пп 120.3
Ким-ки ўз ҳаётини фидокорона меҳнатга бағишлаган бўлса ва гоҳида маъюсликка тушиб кўнгилсизланса, Илёс пайғамбарнинг тарихидан ўзига куч-қудрат ва мардлик олса бўлади. Парвардигоримизнинг ўзгармайдиган ғамхўрлиги, Унинг муҳаббати ва қудрати содиқ хизматкорларига нисбатан намоён бўлмоқда. Уларнинг интилиш-тиришишлари нотўғри тасаввур этилиб, керакли даражада қадрланмаслиги мумкин, уларнинг насиҳатлари ва танқидлари рад қилиниб, жамиятда ўзгаришлар киритиш ҳаракатлари қаршилик, ҳатто фисқу ғийбат учратиши мумкин. Пп 121.1
Одам ўзини жуда ожиз ҳис қилганида, айнан шундай пайтда, шайтон унга энг кучли васвасаларни юборади. Ўхшаш пайтда у Илоҳий Ўғилни ҳам енгиб чиқмоқчи бўлди, зеро шундай йўл билан у одам устидан кўпгина ғалабалар қозонди. Узоқ йиллар давомида жасурлик билан ҳақиқатни мудофаа қилган инсонларнинг иродаси ва ишончи сусайганида, улар вавасага бериладилар, яъни асир бўладилар. Мусо пайғамбар, қирқ йиллик мусофирчилигидан ва халқнинг имонсизлигидан толиқиб, фақат бир онга Чексиз Қудратга таваккал қилмай қўйди. У назар аталган Диёрга етдим деганида, чегарасида қулади. Илёс пайғамбарнинг насибаси ҳам ўхшаш бўлди. Қурғоқчилик ва қаҳатчиликнинг йиллари давомида тебранмай Аллоҳга эътиқодини боғлаган, Аҳоб подшоҳ ҳузурида қўрқмай турган; ҳақиқий Парвардигори Оламнинг ягона шоҳиди сифатида Исроил халқи олдида ўша азобли кунда Кормил тоғида бўлган, — ҳолдан тойгани пайтда, ўлим даҳшати унинг имонини мағлуб этишига, у йўл берди. Пп 121.2
Бугунги кунда-ям худди шундай бўлмоқда. Бизни шубҳалар қақшатганида, шароитимиз ёки муҳтожлик ва маъюслик сиққанда, айнан шундай вақтда азалдан Бўлганга ишончимизни шайтон узмоққа интилади. Шундай дақиқаларда у кўз ўнгимизга бизнинг ҳамма хатоларимизни келтиради ва васвасага солиб, Аллоҳга ишонмасга, Унинг севгисида шубҳаланиш учун сабаб топишимизга ёрдамлашади. Шу йўл билан у жонимизни мамнунсиз қилиб, Худовандга умидимизни узмоқчи бўлади. Пп 122.1
Жангнинг биринчи қаторида турган кимсалар, Муқаддас Руҳнинг таъсири натижасида, махсус иш бажаришга даъват этилиб, кўпинча ғайрат билан курашгандан кейин, сиқила бошлайдилар, ўзларини кучсиз ҳис қилишади. Маъюслик энг қаҳрамонли эътиқодни тебрантира олади, ва энг эгилмас иродани сусайтириши мумкин. Аммо Тангри Таоло шундай ҳолатни англаб муомала қилади, У олдингидек раҳм- шафқатли ва севувчандир, У қалб туйғуларини ва ниятларини ўқийди. Илоҳий фикрда қатнашувчилар сабр-тоқат намоён қилишга ўрганишлари керак. Вазият зулматга қопланган бўлса-да, улар чидамлик билан кутиб, ишонишлари лозим. Офат кунида Осмон уларни қолдирмайди. Ўз арзимаслигини тушунган, аммо Аллоҳга ўз умидини боғлаган жон умидсиз кўринса ҳам, устувор туриб мағлуб бўлмайди. Пп 122.2
Синов соатида Худовандга таваккал қилишга ўрганиш учун, Илёс пайғамбарнинг тажрибасидан фақатгина масъулиятли лавозимга эга бўлган эрлар намуна олишлари мумкин, деган фикр нотўғри. Илёс пайғамбарнинг истеҳқоми Бўлганнинг, бугун ҳар бир курашаётган фарзандини, у нақадар ожиз бўлмасин, қувватлантириш учун қурби етарли. Ҳар биримиздан Аллоҳ садоқатлигимизни кутади, ва ҳар биримизга керакли меъёрда ва керакли пайтда Ўз кучини назрлайди. Ўз ўзича инсон кучсиздир, аммо у, ёвузликдан ғолиб чиқиш учун ва бошқаларга ҳам ёрдам бериш учун, Тангрининг қудратида кучга етиша олади. Ким-ки Аллоҳни ўз истеҳкоми қилса, шундай одамни ҳеч қачон шайтон енгиб чиқмайди. “Менинг тўғримда гапирганда, фақат Худовандда ҳақиқат ва куч-қудрат дейишади” (Иш. 45:24). Пп 122.3
Ё биродарим! Сенинг барча сустликларингни шайтон билади, шунинг учун Исо қўлини маҳкам ушла. Илоҳий муҳаббатида доимо бўлиб, сен ҳар қандай васвасани енгиб чиқасан. Дунёни ботираётган ёвузликнинг оқимига қарши турмоғинг учун, фақат Масиҳнинг садоқатлиги сенга куч беролади. Сенинг ҳаётингда имон биринчи ўринда бўлсин. Имон, эътиқод ҳар қандай юкни енгиллаштиради ва толиққанни тинчитади. Илоҳий даставвал билиш сенга бугун тушунарли бўлмаса-да, доимо Аллоҳга таваккал қилсанг, сенинг умидворлигинг туфайли аён бўлади. У даставвал чизиб берган йўл билан сен ишончингни сусайтмай олға юргин. Синовлардан ўтаётганингга қарамай олға босгин. Шунда сенинг имонинг мустаҳкамланади ва сен хизматга лойиқ бўласан. Муқаддас Китобда баён этилган тарихлар, бизлар завқланиб ўқишимиз учунгина берилмаган, - улар бизнинг онгимиз ва қалбимизда ҳақиқий эътиқодни тиклаш учун тайинланган, қадимги замонда Илоҳий қулларида намоён бўлган имонни тиклаш учундир. Бугунги кунда Унинг қувватини ўтказувчи имонлиларнинг хизмати орқали, Худованд, камроқ даражада эмас, ҳаракат қилишни хоҳлайди. Пп 123.1
Бизларга, ўз вақтида Пётрга айтганидай, Калом дейди: “Шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим” ( Лк. 22:31, 32). Масиҳ инсонлар учун ўлди, шу сабабли уларни ҳеч қачон ташлаб қолдирмайди. Биз Уни қолдира оламиз ва васвасанинг қурбонига айланишимиз мумкин, аммо Масиҳ ўз ҳаёти билан қўлга киритганларидан ҳеч қачон ўгирилмайди. Бизнинг руҳий назаримиз ўткирроқ бўлганида эди, биз зўравонлик ва қатгиқ изтиробга тушган жонларни кўра олардик, арава боғламлар билан бостирилганидек, ҳаёт заҳматидан эгилган, аччиқ кўнгилсизланишларида ўлимга тайёр бўлган жонларни кўра олардик. Уларга ёрдам бериш учун тезда фаришталар келишини биз кўрардик. Бечора жонни қуршаб олган ёвузлик лашкарини улар орқага ағдариб, унга тенг-вазнликка эга бўлиш учун ёрдам беришларини биз кўра олардик. Яхшилик ва ёмонлик лашкарлари орасида чинакам жанг кетяпти. Бу дунёнинг лашкарлари урушгандай, самовий уруш ҳақиқатдан бўляпти, ва ушбу руҳий жангнинг хотимасига Оламларнинг келажаги қарамдир. Пп 123.2
Ҳезеқил пайғамбарга Аллоҳ ваҳий тақдим этганида, пайғамбар малакларнинг қанотлари остида инсон қўллари бўлганидай кўрди. Бу ваҳийда инсонларга сабоқ бор, яъни Илоҳий қўлларининг муваффақияти Унинг ёрдамига қарам эканига ўргатади. Худованднинг элчилари сифатида истифода этилганлар, Унинг ишлари уларга қарам деб ўйламасинлар. Фоний зотлар масъулиятнинг оғирлигини фақат ягона ўзларигина кўтаришга қолдирилмаганлар. Мудрамайдиган, Ўз ниятларини бажариш мақсадида тинмай меҳнат қилаётган Шахс, Ўз фикрини амалга оширмоқда. У бетавфиқлар режасини бузади ва Унинг халқига зарар келтиришни ният қилганларни саросимага туширади. Пп 124.1
У — Подшоҳ, ҳокимларнинг Ҳокими малаклар аро ҳозир бўлмоқда ва халқларнинг кураши ва ғулғуласи ичида Ўз фарзандларини мудофаа қилмоқда. Ер подшоҳларининг қалъалари яксон бўлганида, қаҳр-ғазаб ўқлари унинг душманларининг қалбларига санчилганида, Унинг халқи хавфсизликда Унинг қўлларида бўлур. Пп 124.2