Пайғамбарлар ва подшоҳлар

1/62

Пайғамбарлар ва подшоҳлар

КИРИШ СЎЗ

Азиз китобхон! Кўлингиздаги китоб — “Даврлар конфликти” деб ном олган сериянинг иккинчи китоби. Ушбу китоб Аллоҳ узумзорининг, яъни Унинг танланган халқининг тарихига бағишланган. “Улуғ оталар ва пайғамбарлар” китобининг давоми бўлиб, Сулаймон подшоҳ ва пайғмабардан бошлаб ер юзидан ўтган салтанатларнинг тарихини, Исроил халқининг Аллоҳдан чекинишини ва қайтишини, даъват этилган пайғамбарларнинг хизматини батафсил тасвирлайди ва китобхоннинг эътиборини бутун инсоният халос этилиш буюк режага йўналтиради. Серияга кирган китобларнинг номи: Пп 5.1

1. Улуғ оталар ва пайғамбарлар Пп 5.2

2. Пайғамбарлар ва подшоҳлар Пп 5.3

3. Асрлар орзуси Пп 5.4

4. Буюк кураш Пп 5.5

5. Ҳаворийлар фаолияти Пп 5.6

Аслида китоблар инглиз тилида ёзилиб, кейинчалик ўрис тилига таржима қилинган. Уларнинг муаллифи — бутун Дунёга атоқли христиан ёзувчиси - Элен Уайт (1827 - 1915). Америкада туғилиб ўсган бу ажойиб аёл Аллоҳ тарафидан диний хизматга даъват этилди, махсус иноятларга сазовор бўлди. Ўз фаолиятини 16 ёшида бошлаб, у 70 йил мобайнида Худовандга самимийлик ила фидокорона хизмат қилди ва инсониятнинг аҳамиятига тегишли мерос қолдирди. Сизга китобнинг ўзбек тилига таржимаси тақдим этилмоқда. Марҳамат қилиб ўқинг. Пп 5.7